Вазирлар Маҳкамаси Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш бўйича дастурни тасдиқлади. Дастурнинг 2018–2020 йиллардаги даври учун инвестициялари 1 млрд.доллардан ортиқ маблағни ташкил қилади.
Дастурнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун масъул этиб Тошкент вилояти ҳокими, “Узқурилишмоллари” АЖ, шунингдек, акциядорлик жамиятлари ва бошқа ижрочи ташкилотлар раҳбарлари тайинланган. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида вилоятда тахминан 4 минг та иш ўрни яратилади.
Дастурга замонавий технологиялар асосида қурилиш материаллари ва аралашмалари ишлаб чиқариш бўйича ҳаммаси бўлиб 21 та лойиҳа киритилган, хусусан:
- цемент;
- профнастил;
- брусчатка;
- бордюрлар;
- рухланган пўлат варақаси;
- темир-бетон маҳсулотлари;
- гулқоғозлар;
- йўлак тахтачалари;
- сопол қопламалар (черепицалар) ва бошқалар...
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 519 млн.доллардан кўпроқни ташкил қилади.
Инвесторлардан бири «Евроцемент груп» Россия компанияси иштирок этади. Компания йилига 2,4 млн.тонна қувватда “қуруқ усул” билан цемент ишлаб чиқариш бўйича завод қуришни мўлжалламоқда ва бунинг учун у 220 миллион ш.б. инвестиция киритади.
Хитойнинг Xin Lei компанияси Охангарон туманида цемент ишлаб чиқарувчи завод қурилишини режалаштирган. Завод йилига деярли 1 млн. тонна цемент ишлаб чиқаради. Хитойликларнинг инвестицияси 108 миллион долларни ташкил қилади.
"Охангароншифер" негизида яна бир цемент ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Унинг қуввати йилига 1 млн. тоннани ташкил қилади. Ишлаб чиқаришга киритилган сумма 100 млн. долларни ташкил қилади.
"Узсаноатқурилишбанк" билан биргаликда бир гуруҳ Россия инвесторлари ҳар йили тахминан 3 млн.ўрам гулқоғозлар ҳамда таъмирлаш ва қурилиш ишлари учун бошқа материалларни ишлаб чиқаришни кўзламоқда. Инвестиция миқдори 8 млн. долларни ташкил қилади.
Эроннинг Kashi Ehsan Maybod Co Pjs компанияси Юқоричирчиқ туманидаги EMG корхонаси негизида сирланган сопол тахтачаларни ишлаб чиқарувчи завод очишни режалаштирмоқда.
Бизнинг Телеграмдаги каналга аъзо бўлиб кўпроғини билиб олинг.