Капитал таъмир – ҳам ҳаяжонли, ҳам мафтункор воқеа, айниқса биринчи бор бу ишга қўл урганлар учун. Эски, хафа турар жойни янги, шинам масканга айлантиришни нимадан бошлаш керак қандай йўл тутиш зарур?
Аввало, назарий тайёргарлик керак. Кўпроқ фойдали ахборотга эга бўлиш таъмир давомида йўл қўйиладиган қатор хатоларни четлаб ўтишга ёрдам беради. Таъмирлаш ишларини бажариш учун қандай материаллар ва асбоб-ускуналар талаб этилишини аниқлаб олиш ортиқчалик қилмайди.
Стратегия
Таъмирлашда ҳаракатлар стратегиясини тўғри танлаш муҳим. Ҳар бир ишни изчил амалга ошириш лозим. Агар таъмир давомида бошқа уйда яшаб туришнинг иложи бўлмаса, таъмирлашни босқичма-босич ўтказинг. Ишни қийинларидан – ваннахонани, ҳожатхона, ошхонани таъмирлашдан бошлаш керак. Кейин яшаш хоналарига ўтилади.
Пол буткул алмаштирилиб, тортма пол (стяжка) қилинаётганда, ҳожатхона ва ваннахона билан бир вақтда даҳлизнинг поли ҳам бараварлаб, текисланади. Бу ёнма-ён хоналар полининг бир текисликда бўлиши, хоналараро эшикларни тўғри ва сифатли ўрнатилиши имконини беради.
Таъмирлаш режа-лойиҳаси
Хонадонингиз ёки уйингизни таъмирдан кейин қандай ҳолатда кўришни исташингиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлган маъқул. Дизайн-лойиҳани Каталогда рўйхатдан ўтган профессионал дизайнерларга буюртириш мумкин. Ёки тайёр дизайнерлик ечимларидан руҳланиб, уларни ўз турар жойингизга татбиқ этсангиз ҳам бўлади.
Ижодий ёндашадиган бўлинса, таъмирлаш мўъжизага айланади...
Интерьер дизайнерлари билан танишув
Деразаларни ечиш ва алмаштириш
Агар деразаларни ечиш, алмаштириш назарда тутилмаган бўлса, бу босқични ташлаб, кейингисига ўтиб кетавериш ҳам мумкин.
Уйнинг капитал таъмири барча эски, керакмас нарсаларни олиб ташлашдан бошланади. Ортиқча нарсадан халос бўлишдан қўрқмаслик керак. Эски нарсаларни чиқариб ташлаш янгиларини харид қилгандек қувонч бағишлайди. Деразаларни олиб ташлагач эса, янгиларини қўйиш керак бўлади.
Тавсиялар: мутахассислар янги ойна кострукцияларидаги ҳимоя плёнкаларини ечмасликни тавсия қиладилар. Плёнка ойналарни таъмирлаш жараёнидаги бўёқлар, тирналишлардан асрайди.
Ойналар тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича мутахассислар профили ва контактлари
Қайта режалаштиришни кўзда тутган бўлсангиз, деворлар ва пардеворларни айнан таъмирлаш ишларининг бошида бузиш кераклигини унутманг. Албатта, қайта режалаштиришни Кадастр ва Ҳокимиятда расмийлаштириб олиш керак. Бу қандай амалга оширилади, қандай ҳужжатлар тўпланиши кераклигини ушбу ҳавола орқали ўқинг...
Қайта режалаштиришнинг нозик жиҳатлари
Таъмирлашга смета тузишда чиқиндиларларни олиб чиқиб кетиш учун харажатларни ҳам киритинг. Бузиш ишларида қурилиш чиқиндилар жуда кўп бўлиши ва уни олиб кетиш учун битта юк машинаси етарли бўлмаслиги мумкин.
Коммуникациялар, пардеворлар, деворлар
Ушбу босқичда ишларнинг кетма-кетлиги олдинга қўйилган вазифаларга боғлиқ бўлади. Янги деворлар ва пардеворлар мана шу пайтда кўтарилади. Агар режаларда девор уриш бўлмаса, коммуникациялар – радиаторлар, канализация қувурлари, сув иситгичлар ва бошқаларни ўтказиш билан шуғулланилади.
Сув қувурлари ётқизишда бўлажак ваннанинг баландлиги, душ кабинасининг ўлчамини аниқ билиш керак. Гап шундаки, турли душ кабиналарида турлича сув узатиш ва чиқариш тизимлари бўлади. Ҳали ҳеч нарса тайёр эмаслигига қарамай, бўлажак сантехника ускуналарининг уланиш тизимлари ҳақида хабардор бўлиб қўйинг.
Электр симларининг монтажи ва эскиларини алмаштириш ҳам таъмирлашнинг мана шу босқичида амалга оширилади.
Симлар гипсокартон деворлар ва пардеворлар ортидан, конструкциялар қурилаётганда ўтказилади. Бошқа материаллардан деворлар қурилганда олдин улар тиклаб олинади, кейин уларда ўйиқлар қилиниб, электр симлари ўтказилади.
Тавсиялар: Панель уйлар деворларида вертикал ўйиқлар қилинади. Электр сим шифт остидан тортилади, девор ва пол уланиши жойларида эса – полусти қопламаси тагидан ўтказилади. Телевизор, телефон ва бошқа кабелларнинг ёпиқ монтажини унутманг.
Гипсокартон деворларни қўшимча равишда ошхона шкафлари, токча ва интерьернинг бошқа, оҳир ашёлари маҳкамланадиган жойларида янада мустаҳкамроқ қилинади. Керакли жойларда пишиқ девор материалларидан қўйилмалар қўйилади, улар заиф гипсокартон листларига юкламани кўтаришга кўмак беради. Шу сабабли, қаерда, нима маҳкамланишини олдиндан билган маъқул.
Тавсиялар: қўйилмалар фақат деворларда эмас, оғир пардалар, катта қандиллар осиладиган жойларга ҳам керак бўлади.
Диққат, қалбаки маҳсулот! Асл намга чидамли гипсокартон танлаймиз
ОСУДАЛИК йўлида шовқиндан ҳимоя…
Гипсокартон турлари, зиҳ хиллари ва танлашнинг бошқа мезонлари
Профессионал гипсокартон ўрнатувчи усталар профиллари ва контактлари
Штукатурка-бўёқчилик ишлари
Штукатурка ишлари шифтдан бошланади, кейин деворларга ўтилади. Деворлар қўлда ёки машина усулида текисланади.
Юзаларни машинада штукатуркалаш таъмирлаш вақтини қисқартиради ва яна бир қатор афзалликларга эга. Тўғри, машина усули фақат катта майдонларда амалга оширилади. Кичик ёрдамчи хоналарда машина штукатуркасидан фойдаланишнинг иложи йўқ. Биринчидан, бу ерда машинанинг ўзи сиғмайди, иккинчидан машина штукатурка кўп сантиметрларни “еб қўяди”, бундай жойларда эса, ҳар сантиметр ҳисобли бўлади.
КНАУФ МП 75 – сифатли таъмирлаш гарови
КНАУФ-Ротбанд – қийшиқ деворларда имкон қолмайди …
Деворларни қўлда текислашда иккита маълум усулдан фойдаланилади: “чамалаб” ва маёқ билан, 90 даража остида (иккаласини бирга қўллаш ҳам мумкин). Маёқ билан текислаш қимматроққа айланади.
Тавсиялар: бўёқ беришдан олдин, деворларни маёқ билан текислаш керак, бу айниқса мебель қўйиладиган жойларда талаб қилинади, акс ҳолда шкаф деворга жипсланиб турмайди.
Полга ишлов бериш тортма (стяжка) тортиш, текислаш ва, зарур ҳолларда, иссиқ пол ўрнатишдан иборат. Иссиқ пол, турига қараб, полусти қопламаси тагига ёки стяжкага ўрнатилади.
Штукатурка-бўёқ ишлари бўйича мутахассисларни топиш
Пол ишлари бўйича усталар профиллари ва контактлари
Пардозлаш ишлари
Бу ишлар кошин ва полусти плиткаларини ётқизишдан бошланади. Қаерда қандай плитка ётқизилишини олдиндан белгилаб олиш муҳим. Плитка жойлашувини компьютер чизмаси ёки қоғоздаги чизма ёрдамида белгилаб олиш қулай. Кошин сотадиган баъзи дўконларда жойлашув эскизини тузишни таклиф қилишлари мумкин. Лойиҳани тузиб олиш материалдан керакли миқдорда олиш, чиқитлар миқдорини минимумга келтириш ва оқилона захира билан харид қилиш имконини беради.
Юзаларни керамика, тош, бамбук, 3D панель, мозаика ва бошқа материаллар билан безатиш ҳам пардозлаш босқичида амалга оширилади.
Сантехника ўрнатиш
Коммуникацияларни таъмирлашнинг бошланғич босқичида ўтказдик. Энди эса, сентехник ускуналар ва жиҳозларни ўрнатиш вақти келди.
Тавсиялар: тажрибали усталар эски унитаз ва раковинани олиб ташлашга шошмасликни маслаҳат берадилар. Уларга қоришмалар қолдиқлари ва бошқа таъмирлаш чиқитларини қуйиб юборилса, ҳеч нарса қилмайди.
Ваннахона ва ҳожатхона таъмири бўйича усталар профиллари ва контактлари
Устки пардозлаш ва пол тўшаш
Табриклаймиз, қора ишлар ортда қолди. Энди “тоза” пардозлашга қўл урса ҳам бўлади, уларга: обойлар ёпиштириш, шифт ва деворларни бўяш, полусти қопламасини қоплаш кабилар киради. Агар устки пардозлашни пол қоплашдан бошласангиз, деворлар ва шифтга ишлов беришдан олдин унинг устига нимадир тўшаб қўйишни унутманг – яп-янги полни бўёқ ва елим билан доғ-дуғ қилиб қўйманг.
Суюқ обойлар – тежамкор таъмир учун ечим
Танишинг: қайноқ ёпиштириладиган обойлар
Оқила сариқсоч оқилона обойларни қандай излади))
Пол монтажи ва тўшалиши усталарининг контактлари
Эшик ўрнатиш
Эшик кесакиси эни ва баландлиги таъмирлашнинг бошланғич босқичида белгиланади. Ишлаб чиқарувчиларда бу рақам турлича бўлади. Эшикни олдинроқ олиб қўйинг ёки ўлчамларини аниқлаб қўйинг. Ишлаб чиқариш жараёни анча вақт олади, шу сабабли, вақт йўқотмаслик учун, “қора” ишлар тугаши билан ўлчовчини чақиринг. Уйнинг капитал таъмирини якунлашингизга эшикларингиз ҳам тайёр бўлади.
Эшик монтажи ва тайёрлаш бўйича усталар контактлари ва профиллари
Сурилувчан эшик – майдони чегараланган хоналар учун ечим
Хоналараро эшиклар: турлари ва материаллари
Розеткалар ва ёритиш ускуналари
Уй капитал таъмирининг охирги безаги – розеткалар, плинтуслар ва қандилларни ўрнатишдир. Ура! Сиз таъмирни якунладингиз ва, энди, ўзингизни нафақат ҳақиқий профессионал, балки ғолиб деб ҳам ҳис қилсангиз бўлади.
Электриклар профиллари ва контактлари
Таъмирлаш бўйича ўз тавсияларингиз билан ўртоқлашишингиз ва юқорида келтирилган ишларнинг тўғрилиги ҳақида фикрларингизни билдиришингиз мумкин. Тажрибангиз биз учун муҳим.
Ўқишга тавсия қиламиз:
Эҳтиёт бўлинг, қаллоблар! Уйни таъмирлашда қандай чув туширадилар
Идеал таъмир: нимада тежаш мумкин эмас