Гипсокартонли конструкцияларни яратиш жараёни осон бўлиши мумкин. Албатта, у аниқ ўлчовлар ўтказилиб, барча зарур элементлар сотиб олинганидан ва металл каркасларнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганиб чиқилганидан кейингина осон бўлади.
Агар йўриқномага аниқ риоя қилиниб, технология ўзлаштирилса, гипсокартонли тизимлар нимаси биландир ўта мураккаб бўлмай қолади. Гипсокартонли тизимни металл профиллардан ясалган каркассиз монтаж қилиб бўлмайди. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, ҳар бир профиль – конструкциянинг асоси бўлгани ҳолда, ўзига хос хусусиятларига эга бўлиб, турли функцияларни бажаради.
Гипсокартон учун профилларнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининг белгиланган йўналишига эга:
- йўналтирувчи – ПН ёки UD ва UW маркировка;
- тираб (кўтариб) туриш учун хизмат қиладиган – ПС ёки CD ва CW маркировка;
- шифт учун мўлжалланган –ПП маркировка.
Йўналтирувчи профиллар (ПН) 50, 75 ёки 100 мм қалинликдаги деворга эга бўлиб, ушбу профилнинг барча турларидаги полка – 40 мм. Ўз навбатида, Йўналтирувчи профилларнинг маркировкаси: ПН 40х50, ПН 40х75, ПН 40х100.
Тираб (кўтариб) туриш учун хизмат қиладиган профиллар (ПС) мос келадиган йўналтирувчи профиллар билан жуфтликда фойдаланилади ва 50 мм, 75 мм, 100 мм қалинликдаги деворга эга. Лекин барча турдаги ПСда унга гипсокартон тахтаси маҳкамланадиган полка бир хил - 50 мм. Бундан келиб чиқадики тираб (кўтариб) туриш учун хизмат қиладиган профилларнинг маркировкаси: ПС 50х50, ПС 50х75, ПС 50х100.
Шифт учун мўлжалланган профиллар (ПП) 60 мм қалинликдаги деворларга ва 27 мм қалинликдаги полкага эга. Демак, ушбу турдаги профилнинг маркировкаси: ПП 60х27
Бозордаги мавжуд барча турдаги профилларнинг стандарт узунлиги - 3000 мм. Истеъмолчининг буюртмасига кўра бошқа узунликдаги, лекин кўпи билан 6000 мм ва камида 500 мм узунликдаги профиллар тайёрланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2004 йил 2 апрелдаги 20-сонли буйруғи билан «Намунавий қурилиш конструкциялари, маҳсулотлари ва узеллари. Серия 1.073.9-2.08» тасдиқланиб, амалга киритилган бўлиб, уларда фойдаланиладиган профилларнинг қалинлиги аниқ белгилаб ўтилган – 0,6 мм.
Пўлатнинг қалинлиги бўйича четланишлар ±0,06 мм бўлиши керак, яъни 0,6 мм қалинликдаги пўлат учун энг кичик қиймат 0,54 мм.ни ташкил қилади.
Барча КНАУФ профиллари мустаҳкам пўлат лентадан тайёрланиб, узун металл рейкаларни ўзида намоён этади. Кўп сонли ижобий хусусиятлари туфайли КНАУФ металл профилларга, пўлатларга турли соҳаларда талаб катта. Улар гипсокартонли конструкцияларни қаттиқ қилади ва бунда уни оғирлаштирмайди.
Профилнинг хили, гипсокартон тахталарнинг сони ва тавсифлари овозни ўтказмайдиган хусусиятларни, шифт ва пардеворнинг мустаҳкамлигини белгилаб беради.
Гипсокартонли тизимлар учун профилни қандай танлаймиз
Гипсокартонли конструкциялар учун профилни танлашда ундаги пўлатнинг қалинлигига ва полкаларнинг хилига алоҳида эътибор қаратиш зарур. 0.6 мм қалинликдаги рух билан қопланган пўлат тахтали КНАУФ профиллари немис стандартларига мос келади.
Ўзбекистон қурилиш бозорларида пўлатнинг қалинлиги 0,4 мм.дан 0.55 мм.гача бўлган металл профиллар тақдим этилган. Лекин бундай юпқа материал ишончли маҳкамлашни кафолатламайди, каркаснинг ҳам исталган вақтда шакли ўзгариб кетиши мумкин. Масалан, гипсокартонли тахталарни икки қават қилиб монтаж қилишда 0,4 мм қалинликдаги профиль эгилиб қолади. Бундай параметрлар юпқа пўлатдан ишланган профилли деворга полкалар, шкафчалар ва ҳоказоларнинг ишончли маҳкамланишини таъминламайди. Бундан ташқари, профиль юқори сифатли рухланган қопламага эга бўлиши керак. Паст сифатли рухланган профиллар оксидланишга ва коррозия ҳосил қилишга мойил бўлади.
Кўпинча сортувчилар тарам-тарам профилларни харид қилишни маслаҳат беришади. Лекин, афсуски, у ҳам бир қатор камчиликларга эга:
Тарам-тарам профили пўлатнинг 0,55 мм қалинлигига эга ва ўз навбатида эгилишга яхши қаршилик кўрсатолмайди.
Тарам-тарам профилни монтаж қилишда деворлар билан тишлашиб қолади, шу муносабат билан тираб (кўтариб) туриш учун хизмат қиладиган профилдан йўналтирувчи профилларни ясаш жараёни қийинлашади.
Тарам-тарам профилдан тўсиқлар ясашда фойдаланиш тавсия қилинмайди. Хона кичрайиб қолиши мумкин, тарам-тарам юзали профиллар эса қаттиқ тишлашади. Уста устунда тирқич қолдириши мумкин, лекин профилнинг ғадир-будурли юзаси сирғанишга ҳалақит беради ва кўпинча гипсокартонда ёриқчалар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Тарам-тарам юза профилнинг рухланган қопламасига зарар етказади, бунинг натижасида коррозия ҳосил бўлиши мумкин.
Яна бир жиҳат: турли ишлаб чиқарувчиларнинг тираб (кўтариб) туриш учун хизмат қиладиган профлари техник коммуникацияларни ўтказиш учун махсус тешикларга эга. Фақат ҳамма профиль ҳам бундай тешикларнинг зарур сифатига эга эмас.
Гипсокартон тизимлар учун профиллар ҳақида билиш зарур бўлган нарсалар мана шулардан иборат. Агар сиз ҳох у арка, хоналар ўртасидаги тўсиқ, осма шифт бўлсин ишончли тизимни яртишни режалаштираётган бўлсангиз ёки шунчаки деворларни гипсокартон билан тўғрилашни истасангиз, шуни ёдда тутингки, ҳар қандай конструкциянинг ишончли бўлишида металл профиллардан тайёрланган каркас катта роль ўйнайди.