Зухриддин 26 ёшда. Архитектор дунёсига у яқинда ва ишончли кириб келди. Ва у тўҳташ ниятида эмас.
Кўринишидан у оддий ёш йигит. Аммо жуда жиддий, ўйчан, уятчан, ижодкор одамлар қандай бўлса шундай. Ҳаттоки файласуф мавзуларда ҳам енгил кулиб гаплашади. Ёшлигидан у чиройли архитектур иншоотлар билан қизиқа бошлади. Яхши чизарди ва тиришқоқ ўқувчи бўлган. Бўлажак касбини танлаш олдида унга туришга зарур бўлмади – архитектур усталикни севиб қолганлиги архитектор бўлишга асос бўлди.
Зухриддин Ёқубов, 1991 йил тиббиёт ходимлари оиласида туғилди. Архитектурани аввал қурилиш колледжида бошлади, кейин эса Тошкент архитектура-қурилиш Институтида давом эттирди. Ўқиш даврида у архитектура соҳасида актив ишлашни бошлади ва хусусий яшаш уйларининг лойиҳалаштирилиши билан шуғулланди.
Муваффақият солиштирилгандан анча тез келди. 2013 йил у «CHILONZOR ARCH PROJEKT» МЧЖда ишлашни бошлади ва 2 йилдан сўнг Бош архитектор бўлди. Архитектор ишлари сезиларли фойдали бўлди. У “Дубай” ресторани, меҳмонхона, автомобил комплекс ва кўпгина бошқа лойиҳаларни яратди. Ҳар бир лойиҳада у янги технологияларга ва материалларга диққатни қаратди.
Зухриддин ўз архитектурлик муваффақиятлари ҳаида катта қизиқиш билан гапириб беради. Энг овозли лойиҳалари – ишлаб чиқариш объектларини қурилиши, хусусан, инновацион чорвадорлик фермаси, ишлаб чиқариш архитектурасида классик эстетик ва функционал бўлиб қолган. Ҳозирда, хамкасблар компанияси билан Юнусобод районидаги янги офис лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Вазифа шундан иборатки, 7 қаватли футуристик ва ультразавонавий иморат қуришдир. Битта объектни қуриш учун ўртача 1 йилдан 2 йилгача вақт кетади.
Зухриддин Ёкубов: “Архитектура – санъат, у нафақат ижодий ўйни, ҳамда чуқур техник билимларни талаб этади. Ҳар бир иморат саводли лойиҳалаштирилган ва қурилган бўлши керак. Мен архитектурада янги йўналиш ва имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламан”.
Бундан ташқари, «CHILONZOR ARCH PROJEKT» МЧЖ командаси эски бинолар реконструкцияси билан ҳам шуғулланадилар. Бош архитектор сўзларига қараганда, ечими топилмайдиган масалаларнинг ўзи йўқ ва қўйилган масала қанчалик мураккаб бўлса у билан ишлаш шунчалик қизиқ бўлади.
Келажакдаги режалари ҳақида савол берилганда, кулиб: “Албатта ривожланишни давом эттириш, яхшиси бўлиш, дунё даражасига кўтарилиш ва архитектура тарихида из қолдириш”.
Автоларга хизмат кўрсатиш комплекси
Дубаи Ресторани
«CHILONZOR ARCH PROJEKT» МЧЖ нинг кўпроқ лойиҳалари ва алоқа манзилларини Каталогда кўриш ва олиш мумкин.