MASTER - SINFLAR

Батарея — декор, қувонч ва ғурур предмети

Ҳали иссиқликни бермаган экан, тасаввурни ишга солиб, ўз батареяларимизни қандай қилиб чиройли ва модали қилиш ҳақида бош қотирамиз. Ишлаётганда вақт тез ўтади ва радиаторлар нафақат иссиқ бўладиган, балки ғоят ажойиб кўринишга ҳам эга бўладиган кун яқинлашади...  

Батарея декор

Ҳозир трендда ҳаммаси ўз қўли билан ясалган нарсалар. Фантазияни ишга солиб, ҳар қандай буюмни бир ғаройиб нарсага айлантирган ҳолда интерьерга муваффақиятли мослаштириш мумкин. Чуян, пўлат, биметалл батареялар бундан мустасно эмас. Уларни ҳам, масалан, декупаж каби машҳур техника ёрдамида ўзгартириш мумкин.

Илгари биз ўз функцияларини тўғри бажарувчи анъанавий зерикарли батареяларни интерьерга мослаштириш мумкинлигини ҳатто тасаввур ҳам қила олмас эдик. Энди уларни яшириш ва кўринмайдиган қилиб қўйишга уриниш шарт эмас. Иситиш радиаторларини шундай ўзгартириш мумкинки, улар хонанинг асосий ажойиб томонига айланади ва нафақат ўзининг иссиқлиги билан, балки ташқи кўриниши билан ҳам кишини хурсанд қилади.

Декупаж

Ўзгартиришнинг энг оддий усули. Батареянинг устига салфеткаларни ёпиштириб чиқиш учун алоҳида бадиий иқтидорга эга бўлиш талаб этилмайди. Гўзаллик ва ғурур предметини яратишга сабр-тоқат ва ишдаги аниқлик ёрдам беради. Ҳа айтганча, бу кўп вақт олмайди.

Керак бўладиган нарсалар:

  • салфеткалар;
  • юмалоқ симчўтка;
  • жилвир қоғоз;
  • оқ мойбуёқ (асос учун);
  • ПВА елими;
  • иссиқликка чидамли лок.

Оддий кўп қаватли ошхона салфеткаларини оламиз, уларнинг ғоят хилма-хиллиги ҳар қандай нақшни танлаш имконини беради. Салфеткалардан устки каватини ажратиб оламиз ва уларни керакли ўлчамда тилим-тилим қилиб кесамиз.

Батарея декор

Елимлашдан олдин батареяни кир ювиш воситаси ва юмалоқ симчўтка ёрдамида тозалаш керак. Тайёргарлик ишларининг охирида батареялар устидан жилвир қоғоз билан сайқаллаб, уларни оқ мойбуёқ билан бўяш лозим. Бир сутка ўтгач, батарея қурийди ва ёпиштириб чиқишга тайёр бўлади. Ёпиштирилган расм устидан икки қават иссиқликка чидамли лок суртилади, бу уни мустаҳкам қилади ва жозибадорлигини оширади.   

Батарея декор

Бўяш

 Керак бўладиган нарсалар:

  • акрил бўёқлар;
  • чўткалар;
  • расм чизиш қобилияти.

Батарея декор

Батареялар устига исталган нарсаларни чизиш мумкин. Интерьернинг асосий ғоясини муайян мавзуга оид расм билан тўлдириш ҳам мумкин. Батарея қисмлари устига бир неча хонқизи, капалаклар, мойчечаклар, мевалар ва ҳоказоларни жойлаштириш мумкин. У ерда нима бўлиши ижодкорнинг фантазиясига, қизиқишларига боғлиқ. Нақш солиш учун тез қурийдиган, иссиқликка чидамли ва узоқ вақт турадиган акрил буёқлар керак. Ўз қўлларингиз билан яратилган гўзаллик ҳаммани узоқ йиллар мобайнида хушнуд этади. Расм устидан лок суртиш шарт эмас.

Батарея декор

Бўртма нақш

Батарея бўлмалари устини бўртма нақш билан безатиб, ўз қобилиятингизни синаб кўришингиз мумкин. Уйғониш даври ёки антик даврининг элементлари классик услубнинг ажойиб давоми бўлади, мультфильмларнинг машҳур қаҳрамонлари эса болалар хонасидаги батареялар устидаги мақбул декор бўлади. Ўзи қотадиган массани ҳар қандай шаклга солиш мумкин. У металлга яхши ёпишади ва иссиқликка ғоят чидамлилиги билан ажралиб туради. Бундай фигуралар тез қурийди ва акрил бўёқлар билан бўялиб, иссиқликка чидамли лок билан қопланганидан кейин кўзларни қувонтиришга тайёр.

Эски чуян батареялар шу тариқа интерьерга мос келадиган ва уни муваффақиятли тўлдирувчи алоҳида предметга айланади, бу жуда тез бўлади ва анча арзонга тушади.