MASLAHATLAR

Бўяладиган гулқоғозларн исталган

Деворларни пардозлаш учун энг оммабоп қоплама қайси деб истаган одамдан сўрасангиз ҳам — билади. Жавоб бир хил бўлади — Қадимий Бобилда ҳам пардозлаш материали сифатида маълум бўлган гулқоғозлар.

Бинонинг ички қисми учун гулқоғозлар


Улар матодан бўлган гулқоғозлар эди. Кейинчалик, Хитойда, уларни қоғоздан тайёрлай бошлашди. Ва фақатгина йигирманчи асрда сирти бўяладиган гулқоғозлар ўйлаб топилган эди. Уларнинг энг катта афзаллиги — бу узоқ муддатга чидаши ва исталган ёқимли рангга қайта бўяш имкониятидир.

Бўяладиган гулқоғозларн исталган жойда топиш мумкин, аммо қандай қилиб уни танлаш керак.

Бинонинг ички қисми учун гулқоғозлар

Бўяшга мўлжалланган бўртма нақшли гулқоғозлар қуйидаги турларга бўлинади:

  • қоғоз гулқоғозлар — чиқими камроқ ечим. Ва 2 — 3 марта бўяшга етади, ундан кейин уларни алмаштиришга тўғри келади;
  • винил гулқоғозлари — икки қаватдан иборат — орт томони қоғозли ва юзаси винил;
  • флизелин гулқоғозлари - тўқилмаган флизелиндан яратилган ва юпқа винил қопламага эга; шишамато — чақмоқтош қуми ва махсус қўшимчалар аралашмасидан тайёрланган қаттиқ юза.
  • Флизелин асосидаги бўяладиган гулқоғозларни 15 мартагача бўяш мумкин. Фақат битта нозик томонини ҳисобга олиш зарур — ҳар бир кейинги бўёқ қатлами бўртма нақшни аста — секин “ўлдиради”.


Бўяладиган гулқоғозларни қандай қилиб тўғри ёпиштириш мумкин:

  1. Махсус елим танлаш лозим. Қоғоз қоплама учун универсал елим танланади, флизелин ва шишаматодан бўлган гулқоғозлар учун махсус елим харид қилишга тўғри келади;
  2. Асосни тайёрлаб олиш керак: эски қоплама олиб ташланади, ёриқлар тўлдирилиб текисланади, юза сувоқ билан текисланадаи ва бирламчи бўялади;
  3. Гулқоғозларнинг дастлабки узун бўлаклари деразанинг чап томонидан бир бирига тақаб ёпиштирилади. Қоғозли гулқоғозларни ёпиштиришда елим деворга ҳам гулқоғозга ҳам суртилади. Флизелин ва шишамато гулқоғозларини ёпиштирганда — фақат деворга суртилади;
  4. Гулқоғоз четлари бир-бирининг устига ёпиштирилади. Шундан кейин иккита қават устидан ўткир пичоқ билан юргизилади ва ортиқча қийқимлар олиб ташланади.


Бўяладиган гулқоғозлар учун бўёқ

Бинонинг ички қисми учун гулқоғозлар

Тайёр ёпиштирилган юзани бўяш учун махсус — гулқоғоз бўёғи талаб этилади. Оғир қуюқ аралашма ва эритувчи суюқлик асосидаги восита нақшларни бузиб қўйиши мумкин.

Тўпламда пардозлаш ишларини бажариш тажрибасига эга усталар рўйхатдан ўтган. Усталар ва сувоқчилар профилида бажарилган ишлар фотосуратлари ва боғланиш учун телефон рақамлари жойлаштирилган.