Кимнидир уйи аллақачон иситила бошланди, кимнидир эса омади ҳали келганича йўқ. Орамизда шундай “бахтли инсонлар” ҳам борки, уйи иситилаётган бўлса ҳам, аммо қизитиш сифати унчалик ҳам яхши эмас. Шунинг учун, ўзимизни иситиш ташвишини ўз қўлимизга оламиз.
Тажриба шуни кўрсатадики, уйга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан бундай масалалар жуда секин бажарилади ва ҳар доим ҳам самарали бўлмайди.
Совуқ тушиши билан уйни иситиш мамлакатимиз аҳолиси учун энг устувор масалага айланади. Биз ҳам бундан четда қолиб кетмадик ва Тўпламдан турли кўринишдаги деразалар иссиқлик сақлашини қандай яхшилаш тўғрисида мутахассислар маслаҳатларини чоп этамиз. Совуқ ўтмайдиган қилиш учун биринчидан — бу дераза ва ойналарни таркибида этил спирти мавжуд восита билан яхшилаб ювиш лозим. Бу иссиқлик йўқотишни бирмунча олдини олади. Албатта, аждодларимиз бир неча ўн йиллаб яхши фойдаланиб келган иссиқ қилишнинг эски усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Яъни, тирқишларга пахта тиқиш ёки уйда қайнатиб тайёрланган крахмалли елимни газета қийқимларига суртиб уни ёпиштириш. Аммо бундан натижа бўлармикин? Бўёқчилар скотчи ёки поролон пахта, елим ва газеталар ўрнини бемалол босади. У икки турда бўлади: оддий ва бир томони ўзи елимланадиган.
Иссиқликни сақлаш масаласига янада сифатли ёндашиш мақсадида тирқишларни махсус идишдаги силиконли герметик билан бекитиш вариантини кўриб чиқса бўлади. Из қолмаслиги учун, шаффофини танланг. Герметик суртишдан аввал дераза ойналари ва штапикларини ечиб олиш, суртиладиган жойни эса яхшилаб тозалаш керак бўлади. Деразанинг барча томонларига силикон суртинг, ечиб олинган нарсаларни тескари тартибда қайта жойига ўрнатинг ва мустаҳкамаланг. Олдиндан бир нечта штапикларни тайёрлаб қўйиш зарар қилмайди, чунки ойналарни иситиш жараёнида улар синиб қолиши мумкин. Унча катта бўлмаган ёриқларни шпатлёвка билан бекитиш ва бўяш мумкин. Агар ёриқлар тутқич ёки бирикиш жойлари ёнида бўлса — бунда резина зичлагич, дераза тутқичлари, илгаклари ва ҳоказоларни алмаштириш билан вазиятни ўнглаш мумкин. Пластик дераза ёриқларини бўёқ скотчи билан елимлаб қўйиш мумкин.
Монтаж кўпиги билан ўрнатилган жойдаги ёриқларни яхшилаб бекитиш пластик деразалардан иссиқлик чиқиб кетишини олдини олишда ёрдам беради. Пластик деразалардан иссиқлик чиқиб кетишига ромни сифатсиз ўрнатиш сабаб бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда фақат бошқатдан ўрнатиш ёки конструкцияни тўлиқ алмаштириш ёрдам беради. Иккинчи ҳолатда — зичлагични янгилаш ва ёки созлаш, ёки қулфлаш механизмини алмаштириш керак. Интернетда “google”-дан излаб, механизмни мустақил равишда таъмирлашга уриниб кўриш мумкин. Аммо, фақат ўз ишини устаси бўлган ўрнатувчилар ҳақиқий ёрдам кўрсатиши мумкин. Улар билан боғланиш рақамларини сиз шу ерда билиб олишингиз мумкин. Хона иссиқ бўлиши учун, шунингдек, дераза четлари ва токчаларининг совуқ ўтказмаслиги ҳам ёрдам беради. Кўпинча айнан улар орқали хонага совуқ ҳаво киради. Бунинг олдини олиш учун икки томони очиқ тирқишларни монтаж кўпиги билан, кейин эса — зичлагич билан тўлдириш лозим.
Уйда иссиқ ва шинам шароит яратиш бўйича барча ишларни сизнинг ўзингиз мустақил равишда бажаришингиз мумкин. Аммо бу шартми? Ундан кўра ўз ишининг маҳоратли усталарига мурожаат қилган яхши эмасми? Унинг устига уларни Тўпламдан топиш жуда ҳам осон.