YANGILIKLAR

Ekopen ребрендиги самараси

Компаниянинг маркетинг тадқиқотлари кўрсатдики, бренд репозицирланишга муҳтождир...

Дереза профиллари ишлаб чиқарувчи етакчи  Ekopen компанияси бизнесни олиб боришнинг янги стратегиясини тақдим этди. Концептуал идеология ўзгаришлари ўзанига бизнес модели ва компания логотипининг ўзгариши ўрнашди. Ўзгаришларнинг асосий мақсади – бренд танилишини ошириш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, рақобатбардош устунликлар билан ишлаш.

2017 йил 19 май, Тошкентда Ekopen компанияси ребрендигига бағишланган презентация бўлиб ўтди. Расмий тадбир доирасида компания раҳбарияти ва вакилликлар мижозлар ва шериклар билан ишлашнинг янги стратегиясини хабар қилдилар. Энди унинг асосида Бутун Ўзбекистон бўйлаб дистрибьюторлик тармоғи очилиши, буюртмаларни регенерациялаш учун шахсий колл-марказни ташкил этиш; истемолчилар маълумотлар базасини ишлаб чиқиш; компания мижозлари ва шериклари учун мобил иловани ташкил этиш; аудитория билан оператив қайта алоқани қўллаш, ҳамда охирги маҳсулотга кафолатни таъминловчи марказлашган сервис марказни ташкил қилиш.

Ҳар доим ҳам яхши бўлиш мураккаб. Чарчамасдан меҳнат қилиш, ўсиш, ривожланиш керак. Инновацион технологияларини тадбиқ қилиш, дадил ғояларни амалга ошириш. Вақт ўз талабларини айтиб турибди: истемолчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжлари ўзгармоқда. Улардан бири – бренднинг замонавийлаштирилиши. Логотип дизайни ва рангининг ўзгариши Ekopen маҳсулотларининг янги позиционирланишига мувофиқ амалга оширилди. Пазлнинг ҳар бир элементи компания шериклари ва мижозлари билан узилмас алоқаларни рамзлаб бермоқда. Анъанавий тўқсариқ ва Ekopen ўзгармас рангига янги – индиго қўшилди.

Ekopen

Ekopen

“Биз дераза профиллари ишлаб чиқариш индустрияси охирги тенденцияларини детал тадқиқотлар ўтказдик, - дейди лойиҳа раҳбари Азиз Ахмаджанов. – Бозор ўзгаришларини ва сифатли маҳсулотларга истемол талабгорлиги ўсишини инобатга олиб , биз хулосага келдик, кичик ва хусусий бизнес билан ҳамкорликка фокус, ҳамда бизнинг охирги маҳсулот ишлаб чиқарувчи-шерикларимиз билан ўзаро алоқалар самарасини йўлга қўйиш, бизнинг янги бизнес-стратегиямиз асоси бўлиб қолади. Бундай ёндашув ишлаб чиқариш  жараёнларининг ҳар бир босқичида мукаммаллаштириш имконини беради, ҳатто энг талабгор мижозлар талабларини қондириш билан бирга”, - дея ўз сўзини якунлади Азиз Ахмаджанов.

Презентация сўнгида намойиш этилган премьера реклама ролигида ҳам компаниянинг янги боқишлари акс эттирилди. Расмий қисм ва қисқа пресс-брифинг тугагандан сўнг тадбир меҳмонлари отелнинг фойесида махсус қурилган компания шериклари учун тилаклар деворидан ташкил қилинган экспозицион стенд, маҳсулот намуналари шоу-руми ва ҳақиқий деразали оригинал фотозонани баҳолашлари имкони бор эди.

Муваффақиятли ребрединг компанияга янги ривожланиш босқичига чиқишга имкон яратади, янги мижозлар эътиборини жалб қилади.

Биз Ekopen га ўз режаларини амалга оширишда катта муваффақиятлар тилаймиз!