Инсон — бу эски одатлардан, боғлиқликдан ва янгилик исташдан ташкил топган зидиятлар тимсоли. У эски мебелнинг қулайлигига ўрганиб қолади, аммо бир вақтнинг ўзида уни қай тарзда янгилашни, янгича кўриниш ва ўзига хослик бахш этишни истайди.
Янги мебель харид қииш албатта яхши фикр, аммо “буюртма бўйича” ўзига хос мебель жуда қиммат туради. Нега энди “қадрдон” мебелни мустақил равишда қайта таъмирлашга уриниб кўрмаймиз? Бунинг устига буни қандай қилиб бажаришнинг жуда кўп йўллари мавжуд.
Уларнинг асосийлари билан танишиб чиқамиз...
1. Елимланган винил плёнка ёки тасма
Юзаси силлиқ мебелнинг ташқи кўринишини янгилашнинг энг оддий йўли: шкафларнинг, комодларнинг, тумбочкаларнинг ва ҳок. Ғ юзасини елим плёнка билан елимлаш. Уни қурилиш дўконларида ва бозорларда харид қилиш мумкин.
У турли фактурага эга бўлади, бир хил тусдаги ва нақш туширилган. Битта камчилиги — плёнка бўртма нақшли ва эгик шаклли мебел учун тўғри келмайди.
2. Морилка ва лак
Ёғочдан бўлган мебелни янгилашнинг ажойиб усули, аммо унга ишлов бериш кўп куч ва вақт талаб этади. Локнинг ёки бўёқнинг эски қатламини олиб ташлаш, силлиқлаш, тус бериш ва дарахт тузилишига урғу бериш учун аввал морилка сингдириш, шундан кейин эса лок билан қоплаш лозим.
3. Бўёқлар ва нақш ёки гул чизиб безаш
Ўзингизни барча фантазияларингизни амалга оширишга имкон берадиган мебель янгилашнинг энг зўр усули — бу уни бўяш. Ранг ва расмини танлаш фақатгина сизни фантазиянгиз билан чекланади. Бир хил рангга бўяшингиз ёки камалакнинг барча рангларидан фойдаланишингиз ва дурдона асар яратишингиз мумкин. Фақат силлиқланган юзани бўяш учун оддий акрил бўёқ тўғри келмаслигини ҳисобга олинг, яхшиси махсус идишдаги (баллонча) автомобиль бўёғидан фойдаланган маъқул.
Бўяшдан аввал мебель юзасини тозалаш зарур, ювиш, ёғдан тозалаш ва нотекисликларни силлиқлаш учун қумқоғоз билан ишлов бериш керак. Ёриқ ва дарз кетган жойларга махсус қоришма (шпаклёвка) суркалади, кейин эса юзанинг барча қисми грунтовка қилинади, ва фақат шундан кейин бўёқ суртилади.
4. Кракелюр – мебелга суньий равишда қадимий тус бериш
Кракелюрнинг иккита стандарт усули мавжуд:
- Бир босқичли ёки бир даврли – бажаришда анча оддий.
- Ёриқлар орасидан асоси кўриниб турган, ёрилиб кетган бўёқ қатлами каби кўринади.
- Икки босқичли ёки икки даврли — мураккаб, аммо чиройлироқ. Унинг учун иккита лак керак бўлади: кракелюрли ва шеллакли. Бундай кракелюрдан тилла қопламада ёки расмда фойдаланиш мумкин. Ёриқларнинг ингичка ўргимчак ини туфайли у кўпроқ ёрилиб кетган лакка ўхшайди.
Шунингдек ўзига хос ностандарт кракелюр қилиш мумкин:
Фацет лаки билан — уни камида 2 мм қалинликда юзага суртиш билан. Шпатель, спонж ёки қаттиқ мўйқалам билан суртган маъқул.
Тухум пўчоғи билан. Бунинг учун тозаланган ва қуритилган пўчоғни синдириб парчалаш лозим. Мебель юзаси грунтовка қилинади ва кейин унга пўчоқ ёпиштирилади. Кейинчалик, ҳоҳишга кўра — юза лак билан қопланади ёки бўёқ бўёқ билан бўялади.
5. Декупаж
Ушбу усул билан исталган юзага безак бериш мумкин. Декупаж учун сизга қуйидагилар керак бўлади: расм туширилган қоғоз салфеткалар ёки чиройли мато бўлаклари, ПВА елими, акрил бўёқ қатлами, юмшоқ идиш — товоқ ювадиган губка, мўйқалам ва қайчи керак бўлади. Бўёқ қатламини суртишдан аввал мебелнинг ишлов бериладиган юзасини ёғдан тозаланг.
6. Кракелюр билан декупаж қилиш
Ушбу бирикма ажойиб қадимийлик таасуротини беради.
7. Патинлаш
Патинанинг ўзига хос занг қатлами мебелга улуғвор қадимийлик таасуротини бағишлайди. Бундай натижага иккита бўёқ: асосий ва ёрдамчи ранглар ёрдамида эришиш мумкин.
Асосий рангни юзага суртинг, тўлиқ қуришини кутасиз. Кейин қуруқ мўйқалам билан ёрдамчи рангда мебельнинг айрим эгик, қавариқ, бўртма нақш, ботиқ жойларини бўяйсиз.
Бўёқ қолдиқларини олиб ташлайсиз, бўялган жойларни эса тушь билан бўяйсиз.
Юмшоқ мебелни қайта таъмирлаш:
- Эҳтиёткорлик билан юмшоқ мебелдан қопламасини ечиб олинг ва тиқилган нарсаларни чиқариб олинг. Унга қараб андаза олинг ва янги қопламани бичинг.
- Пружинани текширинг. Агар улар ғичирласа, унда уни тортинг.
- Мебелни лиқиллашини текширинг, зарур бўлса мих билан мустаҳкамланг ёки елимланг.
- Тахтадан бўлган асосни лакдан тозаланг, силлиқланг ва бўянг.
- Пружина устига қоп — қанор тикиладиган матони ва поролон қатламини тўшанг. Кейин тепасидан астарбоп мато бўлагини қўйинг ва уни тахта асосга степлер билан қотиринг.
- Янги қопламани тортинг ва мих ёки скоба билан маҳкамланг.
Агар мустақил равишда мебелни қайта таъмирлашни амалга ошириш сиз учун мураккаб бўлса, унда эски мебелни қайта таъмирлашни ўз ишининг устасига ишониб топширинг, у билан боғланиш маълумотлари эса Тўпламда бор.