Бу материалнинг қачонлардир кўпгина душманлари бўлган.Ҳозир ҳолат ўзгарди ва гипсокартон таъмирлаш учун энг талабгор материаллардан бири бўлиб қолди. Бир неча йиллар давомида ГКЛ дан йиғилган конструкциялар ва юзалар мустаҳкамлик ва узоқ йиллик синовлардан муваффақиятли ўтди. Муҳими гипсокартонни ўлчамини ва кўринишини тўғри танлаш. Тўғри танлаш ва ўлчаш чиқиндиларни сонини минималлаштиради ва иқтисод қилишга ёрдам беради.
Гипсокартон (ГКЛ) – универсал қурилиш материали, ҳар хил типдаги хоналарнинг шифт ва деворларини пардозлаш учун шаклли конструкцияларни ҳосил қилишда қўлланилади. Гипсокартон листи ўзи билан атрофи қурилиш картони билан ҳошияланган қаттиқ гипсли ўзакни тақдим этади. Унинг таркибига баъзи мувофиқлаштирилган присадкалар киради, картонни ўзи эса функционал сифатларни аниқлаштириб берувчи ушбу қурилиш материалини ҳар хил аралашмалар билан шимдирилади.
Гипсокартоннинг умумий синфланиши:
Стандарт гипсокартон. Пардозлаш сифатида янги қурилишларда қандай ишлатилса, хонадонларни капитал таъмирланишида ҳам худди шундай ишлатилади. Фақат ҳарорат ва намликнинг меъёрлари рухсат этилган хоналар ичида ишлатилиши мумкин. Оптимал намлик 70 % дан ошмаган бўлиши керак. Стандарт гипсокартон мовий маркировка қилинган оч кулрангдир.
Оловга чидамли гипсокартон. ГКЛОнинг армирловчи таркиби ҳисобига ёнишларга турғундир. Айниқса, ишлаб чиқариш хоналари туридаги хоналарни, шахталар ва электршитлари пардозланишида жуда талабгордир. Каминлар ва печьлар ёнида ишлатилиши мумкин. ГКЛО атиргул рангида ишлаб чиқарилади ва қизил маркирлашга эга.
Намликка турғун гипсокартон (ГКЛВ). Ўртача ёки юқори намлили хоналарни пардозлашда қўлланилади (ошхоналар, санбоғламалар, даҳлизлар). Бу хоналарда гипсокартон намлик таъсирида қаватланиб ажралмайди ва ўз шаклини ўзгартирмайди. Бироқ, агар пардозланувчи девор сув билан тўғридан-тўғри алоқада бўлса намликка турғун гипсокартон қўлланилиши тавсия этилмайди. Бундай вазиятда пардозлаш учун бошқа намликка турғун вариантлари яхшироқ тўғри келади. ГКЛВ таркибига заьбуруғларга қарши компонентлар ва силикон гранулалар киради, улар гипсокартонни намликка турғунлик сифатлари билан тўлдиради. Қўшимча намликка турғунлик таснифлашларни олиш учун юза қисми сув итарувчи қатлам, бўёқ, гидроизоляцияланади ва керамик плитка билан пардозланади. Намликка турғун гипсокартон яшил рангга эга.
Намликка-ёнғинга турғун гипсокартон (ГКЛВО). ГКЛО ва ГКЛВ материаллар таснифлашларига эга. Кўп функционал гипсокартон ушбу тури ҳар қандай ёниш манбалари томонидан вужудга келган ёнғинлардан ҳимоялаш зарур бўлган намлиги юқори ишлаб ччиқариш хоналарини пардозлашда қўлланилади. ГКЛВО яшил рангга эга ва қизил рангда маркирланади.
Шамолдан ҳимояланган гипсокартон. Атмосфера таъсирларига турғун сифатга эга.
Дизайнерлик гипсокартон. Мураккаб конструкциялар ташкил этиш учун қўлланилади. Гипсокартон эски асосга ўрнатилади, унинг маҳкамланиши эса панжараланишни талаб этмайди.
Товуш изоляцияли гипсокартон. Товуш изоляциясини ошириш ва конструкция катталикларини сақлаш учун қўлланилади. Қалинлиги 12.5 мм бўлган ингичка ҳошия билан ишлаб чиқарилади.
Кучайтирилган гипсокартон. Бу материал катта юкланишларга бардош беришга қодир. Масалан, агар деворда бирор бир оғирликни ўрнатиш зарур бўлса. Емирилишга турғунлиги армирланган шишатолалар, кўп қаватли картон ва анча мутсаҳкам гипсокартон асос ҳисобига оширилади.
Аквапанеллар. Панелларнинг ўзаги гипс эмас, балки шишатолалаи ҳошияланган цемент асослидир. Аквапанеллар фасадларни пардозлашда кенг фойдаланилади, чунки негатив факторлар олдида яхши ҳимояга эга.
Армирловчи тизимча ва шпаклевка зарур
Гипсокартонниг стандарт листи 2500 – 3000 мм узунликка эга. Баъзи фирмаларнинг гипсокартон листлари камроқ ўлчамларга эга: кенглиги – 1200 мм, қалинлиги – 6,9 ва 12.5 мм. Бундай гипсокартоннинг йиғилиши деярли осон, аммо материалнинг ўзи ҳам қиммат туради. Нотекис юзаларни ва аркаларни пардозлаш учун мутахассислар қалинлиги камроқ бўлган гипсокартон листларни тавсия этадилар.
Гипсокартон танлаш бўйича тавсиялар:
Гипсокартонни йирик қурилиш дўконларидан харид қилинг. Бу ерда катта ўтишдир ва яхши гипсокартон кўп қолиб кетмайди.
Имкон борича материал сақланган шароитни текшириб кўринг. Бундай, агар гипсокартон нам жойда бўлган бўлса, у ҳолда у ўз сифатларини йўқотган бўлиши мумкин.
Листларни юклаш ва туширишлар ўрнатилган тартибда амалга оширилишини назорат қилинг.
Листларни кўздан кечиринг ва ҳеч қандай камчиликлар, эзилган, тирналган жойлари йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
Гипскартон харид қилаётганда унинг сифатини текширинг. Йирик ва таниқла брендлар ўз репутациясининг қадрига етадилар ва сифатли материаллар ишлаб чиқарадилар. Ваҳоланки улар ҳам бракдан суғурталанмаган. Гипсокартон эса, дўкон пештоғига келгунга қадар катта йўлни босиб ўтиши керак бўлади: транспортда силкиллаш, омборда ётиши, сақланиш ва транспортлаш шароитлари ҳар хил бўлиши мумкин. Баъзан, виждонсиз сотувчилар листларни нам омборларга тахлайдилар ёки умуман кўчада сақлашади.
Агар пластларни устма-уст тахланса, у ҳолда бунинг натижасида ўзак шикастланиши мумкин, қирилиш ва бошқа камчилилклар вужудга келиши мумкин. Баъзи юк ортувчилар, ўзларининг бетартибсизлиги билан картон пардозига шикаст етказишлари мумкин. Бу ердан уларга харидор эътибор бериши мумкин бўлган браклар кам эмас.
Гипсокартоннинг кўримли камчиликлари:
- листнинг ташқи ва ички томонларида эзилишлар. Ҳошияларнинг ва ўзакнинг шикастланиши;
- лист тўғри бурчак остида кесилмаган;
- лист ичидаги қоғоз қаватланиб кўчмоқда;
- панелнинг горизонтал ва вертикал қийшайишлари;
- гипсли асос тўкилмоқда;
- ҳошия четининг эгилганлиги.
Материални катта харид қилиш зарур бўлганда, у ҳолда “синов учун” битта лист сотиб олса бўлади. Уни тизимчаларга бўлинг ва кесилган жойда ўзакнинг бир хиллигига баҳо бериш ва шу ернинг ўзида ҳар қандай ёд унсурлар мавжуд эмаслигини текширинг.
Муваффақиятли харидлар ва енгил таъмирлаш!