TA`MIRLASH

Қишда таъмирлаш? Муаммо эмас

Одатда одамлар йилнинг ҳарорат иссиқ вақтида таъмирлайдилар. Қишда таъмирлаш ишларини бажариш мураккаб ҳисобланади. Аммо, тажриба шуни кўрсатадики, қишки таъмир оила даромадининг 20% гача тежаш имконини беради. Нимага? Эшитинг.

Қишда таъмирлаш

Ёзда қурилиш материаллари етказиб берувчиларда ва таъмирлаш бўйича усталарда, улар барча буюртмалар ва иш ҳажмини бажариб улгурмайдиган — қизғин палла. Шу муносабат билан уларнинг хизмат ҳақи ошиб боради ва айрим материалларни топиш ҳам мушкул. Ускуналар билан ҳам вазият худди шундай вазият. Масалан, кондиционерлар ёзга нисбатан қишда арзон туради.

Йилнинг совуқ даврида буюртмалар сони пасаяди, мос равишда, таъмирлаш бўйича усталар иш кўплигини ва мавсумнинг қизғин палласини рўкач қилиб нархни “осмон” қила олмайдилар. Яна бир фойдали томони — банд бўлмаган яхши устани ёки бригадани топиш осонроқ. Аммо, қишки таъмир, ҳисобга олиниши лозим бўлган, айрим нозик жиҳатларга ва чекловларга эга:

1. Қурилиш материалларини танлашга эътибор билан қараш керак

Қурилиш ва пардозлаш учун айрим материаллар сақлашда алоҳида шароитларни талаб қилади ва намлик ҳамда совуққа чидамсиз. Бунинг натижасида уларнинг сифати пасаяди. Бундай қурилиш материалларидан таъмирлашда фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун, зарур нарсаларни контейнерда сақлайдиган сотувчилардан эмас, балки омборхонада сақлайдиганлардан харид қилинг.

2. Хона ҳарорати

Таъмирлаш вақтида қоришма ётқизишга тайёрланган асоснинг ҳароратига эътибор қаратинг. У +5 C0 паст бўлиши мумкин эмас. Хонанинг ўзи иситилиши лозим.

Иситиш мавсуми даврида, хоналарда ҳавонинг намлиги пасаяди. Бундай шароитда ётқизилган қоришмалар жуда тез қотиб қолади. Бу тайёр конструкциянинг мустаҳкамлигига салбий таъсир қилади. Тезда қуриб қолишнинг олдини олиш учун ётқизилган қоришма устига  плёнка ёпиш ҳамда ҳар замонда сув сепиш зарур.

3. Қувурлар ва иситиш батареяларини алмаштириш

Иситиш тизимини ўрнатиш, қувурларни ва санитария техникасини алмаштириш қўшнилар билан низо келтириб чиқариши мумкин. Таъмирлаш даврида сув ва иситиш тизимини вақтинчалик ўчириб туриш учун рухсат олишингизга тўғри келади. Агар ертўладаги қувурларнинг ҳолати имкон берса, унда сиз фақатгина ўз устун қувурингиз бўйича ўчириш билан чекланасиз. Агар ундай бўлмаса, бутун уйни ўчиришга тўғри келади.

4. Пардозлаш материаллари

Пардозлаш материалларини танлаганда, ўрамлардаги белгиларга ва ёзувларга қаранг. Фақатгина паст ҳароратда ўрнатса бўладиганини танланг. Бошқалари яроқсиз бўлиши ёки  бузилиши мумкин.

Қиш — бу таъмирлашдан воз кечиш учун сабаб эмас. Асосийси — бу яхши қурувчи бригадасини ёки устани танлаш. Усталар 29 тоифа бўйича бизнинг Тўпламда рўйхатдан ўтган.