Сизнинг ўз уйингиз ёки дала ҳовлингиз борми? Сизга «тутунда пиширилган» овқат ёқадими? Сиз улфатлар билан жам бўлишни ёқтирасизми? Агар барча саволларга «ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз, у ҳолда бизнинг мақоламиз айнан сиз учун фойдадан холи бўлмайди.
Кўпчилик учун шаҳардан ташқарида дам олиш табиатда гўшт қовуриш билан кузатилади. Айтингчи, нима учун ҳовлида ёки дала ҳовли қўрасида ғиштдан барбекю ясамайсиз? Боз устига, бизнинг Каталогда сизга ғишт шедеврни териб беришга қодир бўлган усталар ҳамма вақт топилади.
Лойиҳани чизамиз
Барбекю учун ғишт печни теришдан олдин лойиҳа чизмасини чизинг. Бу билан сиз бирйўла учта муаммони ҳал этасиз:
- Ташқи дизайнни ҳаёлдан ўтказасиз;
- Кўмир ва ўтинлар учун жойни мўлжаллайсиз;
- Зарур материал миқдорини ҳисоблаб чиқасиз.
Пойдеворни қурамиз
Барбекю учун печь чуқур ўра қазишни талаб қилмайди, 40 см чуқурлик кифоя қилади. Пойдеворни ҳам башанг бўлиши шарт эмас – оддийгина бўлгани маъқул.
Иш босқичлари:
- Ўранинг тагига шағал сепинг ва устига сув қуйиб, зичланг.
- Арматурали панжара ва хивичларни ўрнатинг, синч (каркас) ясанг.
- Синч атрофига опалубка териб, бетон қуйинг.
- Пойдеворнинг қотишини кутинг ва конструкцияни теришга киришинг.
Қуриш
- Ғишт барбекюни қуриш учун арзон оловбардош (шамот) ғишт мос келади. У мустаҳкам ва ўтга чидамли.
- Қурилиш қоришмаси учун қум, цемент ва қизил тупроқ керак бўлади. Қизил тупроқ “етилиши” учун унга олдиндан (бир неча кун олдин) сув қуйиб қўйиш керак.
- Қуришда ҳатоларга йўл қўймаслик учун биздаги усталарнинг тайёр ишларини қараб кўринг.
- Печни қуришни шоҳсупа ясашдан бошланг. Унинг баландлиги кўпи билан 70 см бўлгани маъқул. Ғиштларни бирин-кетин териш керак. Бунда мустаҳкамроқ қилиш учун ҳар бир кейинги қаторнинг бошланишини суриб бориш – ҳар иккинчи қаторни бутун ғиштдан эмас, балки яримта ғиштдан бошлаш лозим.
- Шоҳсупадан кейин кенглиги 6 та ва чуқурлиги 3 та ғиштдан иборат печкани терамиз.
- Мўрини ҳам ҳудди шу тариқа терамиз, лекин унинг устига ён томондан тутунни тортишни яхшилаш учун “тиш” ясалади.
Иморат деворларининг устини қоплаш – якунловчи босқич. Барбекю қандай кўринишга эга бўлиши фақат сизнинг фантазиянгизга боғлиқ.
Сиз ғиштдан барбекюни ўз қўлларингиз билан теришни танлайсизми ёки мутахассис ёллайсизми — Каталогдаги усталаримизнинг маслаҳатлари ҳамма вақт фойдадан холи бўлмайди.