Ҳар бир инсон учун ўз уйи — ўзи учун қалъадир. Қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш учун эса, мустаҳкам қулфли кириш эшиги керак. Уларни қандай танлаш тўғри бўлади? Мутахассислар аниқлик киритадилар.
Икки турдаги эшиклар мавжуд — ёғоч ва металл. Мутахассислар металлдан тайёрланган эшикларни танлашни маслаҳат берадилар. Айнан қандай хона учун эшик олаётганингизни аниқ билишингиз керак: хонадонми, дала ҳовли, коттеж ёки офис учунми. Шундан келиб чиқиб, қуйидаги асосий талаблар асосидаги эшик хусусиятлари танланади:
- кучайтирилган тавақа сатҳи;
- камида иккита, юқори мураккабликдаги қулф;
- подъезд шовқинларидан ҳимоя;
- подъезддаги ҳидлардан ҳимоя.
Уй ёки дала ҳовли учун яна музлашдан уч карра ҳимоя талаб қилинади. Офис учун яширин илгак ва қулф механизми кўринишидаги қўшимча эҳтиёткорлик керак бўлади. Қандай эшикни танламанг, аввало қуйидаги жиҳатларга эътибор беринг:
1. Хавфсизлик
Ҳар қандай эшик – бу бир неча унсурлардан иборат йиғма конструкциядир:
- сатҳ ёки тавақа;
- Девор ёриғига ўрнатиладиган кесаки;
- Часпаклар – кесаки ва девор орасидаги тирқишларни ёпувчи унсурлар. Часпаклар кесакини лом ёрдамида бузишдан ҳимоя қилади.
- Пешбурун – эшик тавақаси ва кесакиси орасидаги тирқишни ёпувчи ва эшикнинг бузишга чидамлилигини оширувчи деталлар;
- фурнитура – тутқичлар, ечишга қарши тилча, оддий ва махфий илгаклар (улар киришнинг қулайлигини оширишда аҳамиятга эга). Эшик оғирлиги 70 кг.дан ошганда махфий илгаклар иккитадан кўп бўлиши керак.
- Энг мукаммал очқичга ҳам бас кела оладиган қулф. Яхшиси, турли тизимли қулфлар ўрнатган маъқул. “Цилиндрли-сувальдли” жуфтлиги – энг оптимал танлов. Улар металл ёки ёғоч эшикка мўлжалланганлигига ҳам эътибор беринг.
2. Ойнаванд туйнук
Ойнаванд туйнук ёки видеокамера мавжудлиги уйдан чиқмай туриб майдончада ким турганлигини кўриш имконини беради.
3. Иссиқлик ва шовқиндан ҳимоя
Шовқиндан ҳимояловчи ички ҳошия хонани нафақат ташқи овозлар ва қулоқ тутиб турувчи қўшнилардан, балки чет ҳидларнинг аксариятидан ҳам асрайди.
4. Бузишга чидамлилик
Эшик конструкцияси деворга зич ўрнатилиши лозим. Бунга эшик тавақаси ичидаги механизм жавоб беради. Бундай ҳимоя тизимини бузиш учун малакали уй ўғриси қўшимча 15-20 дақиқа вақт сарфлайди.
5. Ташқи нафосат
Кириш эшигининг жозибалилиги тўлалигича сизнинг дидингизга боғлиқ бўлиб, унинг техник хусусиятларига таъсир қилмайди.
Ҳар қандай эшикни ўрнатишда сизга малакали уста керак бўлади. Бизнинг Каталогимизда сиз мана шундай усталарни топишингиз ва уларнинг иш намуналари билан танишишингиз мумкин.