YANGILIKLAR

КНАУФ дан бепул курслар: муваффақиятли таъмирлаш учун нималарни билиш керак

2018 йил 7 июл куни КНАУФ анъанавий дам олиш кунлари курсларини ишга туширади. Июл-август ойларида хоҳловчилар қуруқ аралашмалар ва гипскартон билан ишлашга оид бепул сабоқларга эга бўлишлари мумкин. Машғулотлар КНАУФнинг Тошкентдаги ихтисослашган ўқув марказида бўлиб ўтади.

КНАУФ дан бепул курслар

Дизайн ечимларининг замонавий хилма-хиллиги гипскартонни турли тарзда қўллашга имкон беради. Материал имкониятлари хона кўринишини осонгина ўзгартириш, майдонни зоналаштириш ва оригинал конструкциялар қуриш имконини беради. Гипскартон ва қуруқ аралашмалар билан ишлаш туюлганидан осонроқ бўлганлиги сабабли, ўз кучингиз билан таъмирлаш ишларини бажариш ҳисобига харажатларни анчагина қисқартириш мумкин.
Қурилиш-пардозлаш материалларининг кўпчилик қисмини DIY («Do It Yourself» — «Ўзинг бажар») сектори товарлари ташкил этади. Мана уч йилдирки «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ёзги дам олиш кунлари курсларини ташкил этиш орқали Ўзбекистонда мустақил таъмирлаш соҳасини фаол ривожлантириб келмоқда.

Дам олиш кунлари курслари бошловчи усталарнинг малакасини оширишга ва оддий аҳолини илк кўникмаларга ўқитишга мўлжалланган. КНАУФ намойишчи-устаси Низом Саидмаҳмудхўжаевдан тингловчилар қуйидагиларни билиб олишлари мумкин бўлади:

  • деворларни гипсокартон билан қоплаш;
  • хоналар ўртасида юпқа деворлар қуриш;
  • асосий деворларни совуқ ўтмайдиган қилиш;
  • ҳар хил турдаги металл профиллар билан ишлаш;
  • қуруқ аралашмаларни бетон, ғишт, цемент, пенополисторол ва ЦҚП (цемент-қиринди плиталари) юзаларни сувашда ишлатиш;
  • пардозлаш материалларини ишлатиш вақтида кенг тарқалган хатоларга йўл қўймаслик.

КНАУФ дан бепул курслар

«Таъмирлаш — узоқ давом этадиган, кўп меҳнат талаб қилувчи жараёндир, бироқ ҳар бир киши унинг уддасидан чиқиши мумкин. Асосийси, кутилган натижа нафақат қурилиш материалларига, балки яна жараёнларга риоя қилишга ҳам боғлиқлигини унутмаслик керак. Масалан, сотиб олинган сифатли сувоқ материалини қўллаш чоғида технологияларни нотўғри ишлатиш оқибатида синишлар, бўртиб чиққан жойлар ва қават кўчишларига дуч келиш мумкин. Дам олиш кунлари курсларида оригинал маҳсулотни қалбакиларидан ажрата билиш ва у билан ишлашни ҳам ўргатамиз», — дейди КНАУФ намойишчи-устаси Низом Саидмаҳмудхўжаев.
Машғулотлар интерактив, билимларни амалиётда намойиш қила олиш имкониятлари тарзида ўтади.

Машғулотлар жадвали

  Июл Август
Саналар - 7-8 июл
- 14-15 июл
- 21-22 июл
- 28-29 июл
- 4-5 август
- 11-12 август
- 18-19 август
- 25-26 август
Ҳафта кунлари Ҳар шанба ва якшанба Ҳар шанба ва якшанба
Машғулот вақти 10:00 – 12:00 10:00 – 12:00


Дам олиш кунлари курсларига ёзилиш учун
Электрон манзил: Nezom-Khuja@knauf.uz
Телефон: +998 71 1501159 (ички 412), +99890 3702732
Қўнғироқлар соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади

КНАУФ компанияси ҳақида:

КНАУФ компанияси — жаҳондаги энг йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиб, у қуруқ қурилиш инновацион технологияларини қўлланиш билан боғлиқ янги қурилиш касбларига ўқитишда аллақачон бошқалардан илгарилаб кетган. МДҲ мамлакатларида ўз фаолиятининг бошиданоқ КНАУФ ўқитиш тизимига ва замонавий қурилиш технологиялари ва материаллари билан ишловчи усталарнинг малакасини оширишга маблағлар сарфлаб бошлади. Бундай ёндашув компания фалсафасининг бир қисми — «КНАУФ мажмуавий тизимлари» нинг ажралмас элементи ҳисобланади, бу эса фирмага ўз маҳсулотини юқори сифатли қўлланишни таъминлаш имконини беради.

Аҳоли учун бепул курслар — КНАУФ нинг Ўзбекистондаги ягона таълим лойиҳаси эмас. Бухоро ва Тошкентда ҳам ёш, ҳам моҳир усталарни қуруқ қурилиш технологияларига ўқитадиган компаниянинг ўқув марказлари ишлаб турибди. Компания 15 та қурилиш касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик қилади, ўқувчиларга амалиёт ўташ ва малакасини ошириш имкониятини беради. 2015 йил кузда Марғилонда биринчи КНАУФ ресурс маркази очилди. Компаниянинг Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтларидаги Маслаҳат марказлари талабаларга КНАУФ қуруқ қурилиш тизимлари ва уларнинг муҳандислик тавсифларини ўрганишда ёрдам беради.