TA`MIRLASH

КНАУФ гипсокартони — юқори даражада ЁНҒИНГА ЧИДАМЛИ

Жадал ривожланаётган дунёда хавфсизликка бўлган талаблар ҳар доимгидек юқори бўлиб қолмоқда, шунинг учун замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари, улар маҳсулотларининг ўзи фавқулодда вазиятларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиришга катта эътибор қаратишади.


Масалан, ёнғин...

Маълумки, қурилиш бозорини эгаллаган гипсокартон турлича бўлади. Агар оддий листлар билан ҳеч кимни ҳайрон қолдириш мумкин бўлмаса, унда оловга чидамли гипсокартон эндигина кенг қўлланила бошланяпти. Бунча кеч тан олинишининг сабаби шундаки, таъмирлаш ватида ҳеч ким ёнғин ҳақида, ва қурилишнинг ҳар бир қадамини олдиндан ўйлаб кўриб, ўз уйини асраш ҳақида, ва сифатли ҳамда хавфсиз қурилиш материалларини танлаш ҳақида ўйлаб кўрмайди.

Оловга чидамли гипсокартон бошқалардан ажралиб турадиган ёнғинга қарши хусусиятларга эга:

  • Ёниш гуруҳи [ 1 — мустақил равишда ёнмайдиган, кучсиз ёнилғи материаллар жумласига киради;
  • Тез алангаланиш гуруҳи В2, ўртача алангаланувчи моддалар;
  • Тутун  ҳосил қилувчи Д1 гуруҳи - паст даражада тутун ҳосил қилиш қобилияти билан;
  • Т1 захарлилик гурухи, захарлилиги паст даражада бўлган моддалар жумласига киради.
  • Бу очиқ олов таъсири остида бўлиш имкониятига эга бўлган материаллар учун жуда яхши кўрсатикчлар.


Келинглар аниқлаб оламиз, бундай сифатларга эга гипсокарон қаерда керак бўлади? Табиийки ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган саноат корхоналарида, шунингдек ёнғин хавфи юқори бўлган ҳаммомларда, сауналарда, омборларда. Бундан ташқари, ёнғинга чидамли гипсокартондан ҳавоўтказгичларда, ҳаво алмашинуви шахталарида, шунингдек электр симлари қутиларини монтаж қилишда ва камин равоғини яратишда  фойдаланилади. Хусусий уйларда ва хонадонларда улар билан чордоқ хоналарини, шифтларини ва ошхона деворларини қоплайдилар. Ёнғинга чидамли гипсокартон учун каркас ёғоч бруслардан эмас, балки фақатгина темир профиллардан ясалади. Ёнғинга чидамли гипсокартоннинг силлиқ ва текис юзасини пардоз сифатида исталган пардозлаш материаллари ўрнида фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистонда КНАУФ компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Ёнғинга чидамли гипсокартон (ГКЛО), икки қават махсус картондан, гипс қатлами ва мустаҳкамловчи қўшимчалар — листни мустаҳкамловчи шиша толадан иборат. Ёнғинга чидамли ГКЛО, бошқа турдаги КНАУФ листлар турлари сингари таркибида крахмал мавжуд, унинг ҳисобига гипсли асос картон билан кучлироқ бирикади. Орқа ва олд картон оддий ПВА (поливинилацетатли эмульсия) елим билан елимланади.

Шунингдек, оддий листлар билан ишлаган каби, “тоза” пардозлаш ишларини бошлашдан аввал ГКЛО конструкциясини йиғиш лозим. Хонадаги ҳарорат 10 °С паст, намлик эса - жуда юқори бўлиши мумкин эмас. Конструкцияни монтаж қилишга киришишдан аввал, гипсокартон камида бир сутка давомида хонада қолдириб, уй шароитига “мослаштирилади”.

Ёнғинга чидамли КНАУФ листларни бошқа турдаги гипсокартонлардан ажратиб олиш мураккаб эмас. Листни асосини қопловчи картоннинг ранги - пуштиранг, оддий картонда эса у кулранг, намликка чидамлисида эса - яшил. ГКЛО листларининг картон остида шишатола билан мустаҳкамланган ва гил билан кучайтирилган худди ўша гипс мавжуд. Ёнғин чиққанда ва листнинг юқори қатлами куйганда, унинг асоси ГКЛ ёки ГКЛВ-га нисбатан дастлабки ҳолатда узоқроқ туради. Ишлаб чиқариш технологияси барча таркибий қисмларни имкон қадар сиқишни назарда тутади, бунинг натижасида ҳаво учун умуман жой қолмайди. Ҳар биримиз эса биламизки, аланга кислород билан ёнади, агар у йўқ бўлса аланга ҳам сўнади. Гипсокартоннинг ёнғинга чидамлилик чегараси ёнғинга қарши қўшимчаларсиз тахминан 20 дақиқани ташкил қилади. Яъни, бундай листлар ушбу вақт давомида очиқ аланга таъсири остида тўлиқ вайрон бўлади. Ёнғинга чидамли листлар эса ёнғин бошлангандан кейин фақатгина 45 дақиқа ўтгандан кейин вайрон бўлади. Шу билан бирга гипсли асос таркибида тахминан 20% (листнинг умумий оғирлигидан) кристаллаштирилган сув мавжуд, шунинг учун ёнғин вақтида у ўзи учун ўт ўчиргич  вазифасини ўтайди.

КНАУФ лист ўз хусусиятларидан қатъий назар, у стандарт типдаги бўладими, намликка чидамлими, ёнғинга чидамлими ёки намга — ёнғинга чидамли гипсокартонми — ҳиди йўқ, захарли ва бошқа учувчи моддаларни ажратмайди, аъло даражадаги иссиқлик ва товуш ўтказмаслик хусусиятига эга. У экологик жиҳатдан тоза ва бунга нафақат ўз уйининг ташқи кўриниши ҳақида, балки унинг хавфсизлиги ҳақида ҳам ғамхўрлик қилувчилар амин бўлишди.

КНАУФ гипсокартони

Диққат! Ёнғинга чидамли материаллар тегишли ёнғин хавфсизлиги сертификатига эга бўлиши керак.