YANGILIKLAR

КНАУФ компанияси битирув диплом лойиҳалари конкурси

2017 йил 20 июнда КНАУФ компанияси Тошкент архитектура-қурилиш (ТАҚИ) ва Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш Институтлари (СамДАҚИ) ректоратлари билан ҳамкорликда КНАУФ комплекс тизимлари қўлланилиши билан 2016-2017 ўқув йилининг яхши диплом лойиҳаси кўрик-конкурсини ўтказади.

КНАУФ компанияси

Кўрик-конкурсда битирувчи-талабалар пардозлаш, тўсиқлар ва осма шифтларни ўрнатиш бўйича КНАУФ комплекс тизимларини тўғри қўллаш билан ишларини намойиш қилишлари керак бўлади. Яхши битирув диплом лойиҳалари авторлари уларнинг профессионал кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилишга йўналтирилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Дипломчиларнинг барча лойиҳалари конкурс комиссияси томонидан қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: умумий қурилиш концепциясининг конкурс ҳужжатларига мувофиқлик предметига, лойиҳалаштириш ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларидан фойдаланиш, ва умуман, уларнинг амалий қўлланилиши предемтига.

ТАҚИ қошидаги КНАУФ ўқув маркази раҳбари Саидрасулов Саидакром: “КНАУФ ўқув марказлари МДҲ давлатларидаги қурилиш ихтисослиги етакчи олий ўқув юртлари, факультетлар ва кафедралар билан яқин ҳамкорлик қилади, бунда олий профессионал таълимини тузилиши ва таркибини ижтимоий-иқтисодий шароитларга мувофиқлаштиришда таълим жараёнларига йўналтирилган ислоҳ қилишда иштирок этади. Архитектура-қурилиш олий ўқув юртларининг битирувчи-талабаларини шунга ўхшаш конкурсларда иштирок этишга, шу билан биз, уларни  барча хавфсиз ва сифатли қурилиш стандартларига жавоб берадиган омилли рағбатлантириб тадқиқот фаолиятининг диққат билан ўтказилишига чақирамиз”.

КНАУФ компанияси – дунёдаги йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг биридир -  қуруқ қурилиш инновцион технологиясини қўллаш билан боғлиқ янги қурилиш касбларига ўқитиш жараёнларини илғорлигида аллақачон мавжуд. МДҲ давлатларидаги ўзининг фаолиятининг бошиданоқ КНАУФ фирмаси замонавий қурилиш технолгиялари ва материаллари билан ишловчи профессионалларнининг ўқитилиши ва малакаларини ошириш тизимларига маблағларни киритиб бормоқда. Бундай тизим компания философиясининг бир қисми – “КНАУФ комплекс тизимларнинг” ажралмас элементи, бу фирмага КНАУФ маҳсулотларини юқори сифатли қўлланилишини таъминлашга имкон беради.

Таълм соҳасида фирманинг сиёсати тўрта рукнда турибди – бу шахсий КНАУФ ўқув марказларини ташкил этиш ва ривожлантириш, бошланғич ва ўрта профессионал таълим тизимида фирманинг иштироки, қурилиш соҳаси олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик, қурилиш мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш.

КНАУФ компанияси ҳақида

КНАУФ гуруҳи – ҳалқаро компания, 1993 йилдан бошлаб Россия ва МДҲ давлатларида инвестицион фаолиятни амалга оширмоқда. Бугун КНАУФ гуруҳи дунёдаги йирик қурилиш пардозлаш материалларини ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

СамДАҚИ ҳақида

СамДАҚИ Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги қошида 1966 йил июн ойида ташкил этилган ва архитектура ва қурилиш соҳаси минтақавий ўқув юртларининг етакчиларидан бири ҳисобланади. СамДАҚИ “аръитектура ва қурилиш” йўналиши бўйича нафақат Ўзбекистон қурилиш индустрияси бозири учун, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун ҳам юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди. Ҳозирги кунда СамДАҚИда қуйидаги факультетлар фаолият юритмоқда: архитектура факультети, қурилиш факультети, муҳандислик коммуникациялари қурилиши факультети, қурилишни бошқариш факультети.

ТАҚИ ҳақида

ТАҚИ Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан 1991 йил май ойида ташкил этилган. Институт архитектур қурилишда ихтисослаштирилувчи мамлакатнинг асосий ўқув юртларидан бири ҳисобланади ва миллий кадрларни тайёрлашга масъулдир. Ҳозирги кунга келиб ТАҚИ да қуйидаги факультетлар фаолият юритиб келмоқда: архитектура факультети, қурилиш факультети, муҳандислик коммуникациялари қурилиши факультети, қурилиш соҳасида менеджерларни тайёрлаш бўйича ўқув маркази.