BIZNING HAMKORLAR

ЛАМИНАТНИНГ КАТТА ТАНЛОВИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР НАРХИДА

Сизнинг соғлигингиз ҳолати тўғри танланган ламинатга боғлиқ. Ustabor.uz қаерда сифатли ламинат харид қилишни ва бу ҳақда афсусланмасликни айтиб беради...

ЛАМИНАТНИНГ КАТТА ТАНЛОВИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР НАРХИДА

Энг арзон ламинат 2-3 йил хизмат қилиб беради, энг зўри эса 15 йилгача бардош беради (юкламага боғлиқ). Строй Центр пол тўшамалари бирламчи етказиб берувчиларини ва ишлаб чиқарувчиларини таклиф қилди. Ташриф қилувчиларнинг диққатига йирик ассортимент тақдим этилган: бозордагидан анча арзон нархларда 150 дан ортиқ пол тўшамалари!

Строй Центрда сифатли ламинат, паркет, ковролин, линеолиум ва бошқа пол тўшамаларини ишлаб чиқарувчи машҳур компанияларнинг 7-та дўкони очилган.

“Восток” компанияси — пол тўшамалари ишлаб чиқарувчи дунёнинг 25 (!) етакчи ишлаб чиқарувчиларининг расмий дистрибьютори. Шу билан бирга, компания Ўзбекистонга фақат энг асл жамланмаларни олиб киради, улар бозордаги кўпгина таклифлардан фарқ қилади.

“WOODMAN” компанияси — мамлакатимиз ламинат ишлаб ичқарувчиси,  улар немис стандартлари бўйича тайёрланади. Ўз маҳсулоти учун хомашёни, бутун плита кўринишида, WOODMAN Германиядан келтиради. Бу ерда эса, ўз хусусий заводида, кесиш  амалга оширилади ва бириктирувчи уланувчи қисми ишлаб чиқарилади.

Шунингдек Строй Центрда Россия ламинатини етказиб берувчилари — Қозон шаҳридаги Floorpan заводи  бор, у немис технологиялари бўйича Россия хомашёсидан фойдаланади. Строй Центрга ушбу ламинатни заводнинг расмий вакили — “Porte Mio” компанияси олиб келади.

Ҳа, айтганча, “Porte Mio” дўконида Хитойнинг DECKS заводи сифатли ламинати сотилади.

Россия, Германия ва Хитойдан келтирилган ламинатлар Строй Центрга қурилиш бозорида ўзини аллақачон ва муваффақиятли кўрсатган “Exclusive Laminate Flooring” компанияси етказиб беради. Хусусан, ушбу компания  Kronopol савдо белгиси остида ламинат ишлаб чиқарувчи Россия - Швейцария ҚК билан бирга ишлайди. Турли текстураларнинг аъло ассортименти, ҳамда ушбу компания дўконининг дизайни алоҳида эътиборга лойиқ!

Швейцариядан  ламинат, Европанинг кекса “Swiss Krono” завод — ишлаб чиқарувчиси, Строй Центрга ушбу ламинатларни “Gloria Flooring” компанияси олиб киради.

Польша, Бельгия, Австрия, шунингдек Россия ва Хитойдан келтирилган ламинатни Строй Центрда жойлашган бошқа компания – “Europol» олиб киради.

“BALTERIO” савдо белгисининг Бельгия ламинатини, 4-чи қаватда жойлашган “Happy Home interiors” компаниясининг дўкони сотади.

Строй Центрда харид қилиш — ҚУЛАЙ ва АФЗАЛ!

Ламинатни эшик рангларига қараб танлаш лозим. Пол тўшамаси эшиклар билан уйғун бўлмоғи ва хонанинг яратилаётган жиҳозлаш услубига мос келиши керак. Дизайнерлар эшик ва ламинатни амалда бир хил ранглисини ҳамда сирти ва сифати ўхшашини танлашни тавсия этади. Строй Центрга ташриф қилувчиларга қулайлик яратиш учун, эшик ва пол тўшамалари дўконлари битта қаватда – 2-чи қаватда жойлашган.

Охирида эслатиб ўтмоқчи эдик: ламинат танлаганда ҳеч қачон унинг сифатида тежаманг. Эсда тутинг, ҳатто энг кичик нуқсон ёки пол тўшамасини танлаётганда йўл қўйилган хатолик, уйғунликни бузиши ва сизнинг шинам хонадонингизни умумий кўринишини бузиб қўйиши мумкин. Аммо, модомики, гап ишлаб чиқарувчилар ва бирламчи етказиб берувчилар ҳақида кетар экан — Строй Центрдаги нархлар бозордаги ва қурилиш дўконларидаги воситачилар таклифларидан анча афзалроқ. Ҳар бир компаниянинг ўз нарх чегараси бор, у туфайли харидор ўз маблағига яраша зарур маҳсулотни топиши мумкин.

ЛАМИНАТНИНГ КАТТА ТАНЛОВИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР НАРХИДА

Строй Центр — бу қурилиш материаллари сотишда янгича ёндашув, хуш келибсиз!

Жойлашган ўрни: Юнусобод. Мўлжал - “Автосалон” айланасаи. Megaplanet СКМ-дан 500 метр.

Строй Центрнинг расмий сайтида сиз профилларни кўришингиз ва дўконлар билан боғланиш рақамларини олишингиз мумкин.