Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Knauf компанияси Ўзбекистон қурилиш колледжлари ўқувчилари орасида 4-минтақавий конкурсни ташкил қилишди. Бу ерда ўзининг биринчи ғолиблигини Марғилон командаси қўлга киритди.
27 апрель куни Марғилонда анъанавий бўлиб қолган ўқувчилар орасида Knauf комплект тизимлар қўлланилиши билан “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” соҳаси бўйича профессионал усталар конкурси бўлиб ўтди.
– Зағизғон қўнган жойга қудуқ, ит ётган жойга – уй қуриш керак, деган аломат бор. Бизнинг давримизда аломатлар кўпроқ афсоналар ҳисобига киритилади ва замонавий одамнинг қизиқишини уйғотмайди. Қурилиш ва таъмирлаш эҳтиёжи улар мавжуд бўлган жойда долзарб бўлади. Бу хизматларга эҳтиёж эса бор ва ҳар доим бор бўлади. Ҳар қандай хизмат сифатли ва профессионал даражада бажарилиши зарур. Айнан шунинг учун, бизга таниш бўлган қурилиш бозорига фақат сифатли материаллар тақдим этаётган Knauf немис компанияси қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бажарилиш сифати ва Knauf маҳсулотларидан тўғри фойдаланишга катта эътибор ажратади. Мана 40 йилдирки компания қурилиш бўйича конкурснинг ташкил этувчи ташкилотчиси ва сармоядори сифатида бўлиб келмоқда. Аввалги учта минтақавий профессионал усталар конкурси 2014, 2015 ва 2016 йилларда Бухорода, Тошкентда ва Самарқандда ўтказилган. Бу йил Knauf комплект тизимлар қўлланилиши билан “қуруқ қурилиш” бўйича тўртинчи минтақавий профусталар кўриги бўлиб ўтди. Марғилон қурилиш-коммунал профессионал колледжида бутун Ўзбекистоннинг қурилиш колледжлари яхши талабалари орасида мусобақа бўлиб ўтди. Конкурснинг асосий вазифаси – усталар профессионаллик даражасини оширишга нисбатан ишчи касбларни оммалаштириш ва интилишларни қўллаб-қувватлаш.
Дерипалко Дмитрий Александрович — «Кнауф Гипс Бухоро» ҲК МЧЖ Директори: “Конкурс яхши анъана бўлиб қолди. Инновацион технологиялар билан ишловчи усталарга талабчанлик ҳеч қайси даврдагидек долзарбдир. Тажрибали мутахассисларни тайёрлашга барча йирик компаниялар манфаатдорлар. Knauf маҳсулотлари ўз сифати билан шарафланади, аммо нотўғри фойдаланилганлик, технологияга риоя этмаслик бу сифат истемолчига етиб бориши даргумон”.
Конкурсда талабалар командалари иштирок этди. Ҳар бир командада учтадан профессионал қурилиш колледжларининг талабалари бўлган.
Конкурс иккита назарий ва амалий босқичлардан иборат бўлган. Биринчи босқичда иштирокчилар махсус дарслар бўйича тестдан ўтиши ва таъмирлаш ва қурилишга нисбатан 40 саволларга жавоб беришлари зарур. Мана улардан баъзилари:
- Қандай вазиятда синч-қоплама конструкцияси йиғувчисига иш бошлашга рухсат берилмайди?
- Аквапанель цемент плиталари ўзаги сирти қайси материал билан қопланган?
- КНАУФ-Файерборд плиталари учма-уч уланган жойларини беркитиш учун қандай шпаклевка аралашмасидан фойдаланиб қўллаш мумкин?
- Тяга билан анкер османинг кўтариб туриш максимал қобилияти?
Амалий босқич давомида, конскурсантлар олдига конкрет топшириқ қўйилиб, унда иштирокчиларга меҳнатни ташкиллаштириш, ўз профессионал кўникма ва билимларини, инструментлар билан ишлаш маҳоратини ва материалларни тўғри қўллашни кўрсатиб беришлари кутилди.
Бажарилган ишлар сифати қандай баҳоланса, технологияларга риоя қилишлик ҳам баҳоланган. Ҳар бир иштирокчига топшириқларни бажариш учун таниқли Knauf ишлаб чиқарувчининг зарурий материаллари ва инструментлари тақдим этилди.
Яхшилардан яхшиси дегани шуда! Болалар қўйилган топшириқлар билан осонлик билан уддалашди ва Knauf гипсокартон листлари, Knauf профиллари ва Knauf Insulation минералпахтали плиталардан конструкция ясашди.
ОАВ вакиллари топшириқни йигитлардан ҳеч ҳам ёмон бўлмаган ҳолда баажарган қизни белгилаб ўтдилар.
Юлдашева Мадина – Хоразм қурилиш колледжининг иккинчи босқич талабаси, у ерда у қурилиш-пардозлаш ишлари бўйича уста мутахассисликни олмоқда. Келажакда у архитектор бўлишни режалаштирмоқда. Мадина нафақат дилрабо қиз, балки ўз ишининг ҳақиқий профессионалидир.
Умуман олганда Республика конкурси ишбилармон дўстона муҳитида мусобақалашиш, мақсадли, корпоратив руҳда бўлиб ўтди. Профессионал қурувчилардан иборат бўлган компетент ҳакамлар барча конкурсантларнинг юқори даражадаги тайёргарлигини белгилаб ўтдилар.
Кетма-кет уч йил биринчилик пальмаси Бухородан командага тақдим этилаётган эди. Бу йил Бухоро профессионал архитектура-қурилиш колледжи иккинчи ўринни эгаллади. Избоскан профессионал уй-жой-қурилиш колледжи биринчи бор ғолиблар қаторидан жой олиб учичи ўринни эгаллади. Энг яхши этиб Марғилон командаси тан олинди. Болалар юқори даражадаги тайёргарликни кўрсатдилар ва ғолибликни қўлга киритдилар. Биринчи ўринни эгаллаган команда Москвага боради, у ерда ҳалқаро конкурсда иштирок этади ва Ўзбекистонни тақдим этадилар. Аввалги конкурслар ушбу мутахассислик бўйича ўқувчиларни тайёргарлигининг юқори даражада эканлигини кўрсатди ва Республика мусобақалари ғолиблари Қозоғистонда бўлиб ўтган Ҳалқаро конкурсда иштирок этиб 2015 йили Ўзбекистон командаси 1-ўринни эгаллади.
Конкурс даструри доирасида Ўзбекистон ОАВ учун пресс-конференция, ҳамда Елизарова В.А.нинг “синч-қоплама конструкцияларини йиғиш технологияси. Амалиёт” ўқув қўлланмаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Knauf компанияси вакиллари мастер-класс ташкил қилдилар, унинг давомида Knauf Brown (Bodenplatten) GKB тизими тақдимоти бўлиб ўтди. Knauf Brown тизими – бу қуруқ поллар тизимидир. Тизим ички хоналарда полларни ўрнатишни осон ва тез амалга ошириш имконини беради. Гипсокартон плиталар тўсиқларнинг товуш ва иссиқлик изоляциясини оширади.