2020 йил 1 март, Тошкент шаҳри — Мамлакатнинг илғор қурувчиси Murad Buildings ва Қозоғистон қурилиш соҳасининг етакчиси BI Group ҳамкорликда янги NRG қурилиш компаниясини (марказий офиси Тошкент шаҳрида жойлашган) ташкил этганликлари ҳақида эълон қилдилар.
Янги ташкил этилган корхонанинг илк сармоявий лойиҳаси Тошкентнинг Миробод туманида NRG Oybek турар-жой комплексини қуриш бўлади: ҳамкорлар лойиҳага 33 млн. $ инвестиция киритмоқда ва деярли 60 минг кв. метр турар-жойни 2021 йил августда топширишни режалаштирмоқда.
Ҳамкорлар Ўзбекистонда қурилиш ва менеджментнинг илғор усуллари, қурилиши материаллари ва уларни қўллаш амалиётлари, шунингдек ахборотни қайта ишлаш ва лойиҳаларни режалаштириш учун рақамли ечимларга катта урғу беришни режалаштирмоқдалар. Жаҳоннинг энг сўнгги ечимларини ўзида акс эттирган «ақлли уй» ва «ақлли таъмирлаш» каби технологиялар асосида уйни, ақлли бошқаришга катта эътибор қаратишларини билдрдилар. Масалан, шлагбаумлар ва подъезд эшикларининг очилиши, хавфсизлик тизими, коммунал сарф-харажатларни оптималлаштириш — буларнинг барчаси мазкур уйларда истиқомат қилувчилар томонидан мобиль иловалар ёрдамида узоқдан туриб назорат қилинади ва бошқарилади.
«NRG — бу маслакдошлар иттифоқи. Murad Buildings ва BI Group бир хилдаги ҳамоҳанг номлар шуни кўрсатадики, биз ўзимизнинг энг муҳим вазифамизни бирдек кўрамиз: ҳар томонлама қулай маконларва иншоотлар қуриш ҳамда сервис тақдим этиш. Бизнинг қозоғистонлик ҳамкоримиз Ўзбекистон бозорига девелопментда инновацион ёндашув, жараёнларни рақамлаштиришда катта тажриба ва Ўзбекистон Республикаси Президенти бу йил Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида муҳимлигини таъкидлаган инвестициялар билан кириб келмоқда. Компанияларимизнинг ҳамкорликдаги иши қуриб битказилган турар-жойлар ҳажмини кенгайиши, уларнинг сифатини ошиши ва истеъмолчи учун нархларни пасайишига олиб келишини кутмоқдамиз», — қайд қилади Murad Buildings асосчиси ва раҳбари Мурад Назаров.
«Ишончим комилки, BI Group ва Murad Buildings ҳамкорлик доирасида ҳақиқатан ҳам ноёб, ўта илғор лойиҳаларни амалга оширади. Бизнинг ўз соҳамиздаги билимларимиз, экспертиза ва орттирган тажрибамиз қўшма компаниянинг муваффақияти учун жуда яхши асос яратади. BI Group юқори корпоратив стандартларни ва илғор технологик ечимларни, Murad Buildings эса — Ўзбекистон бозорини тушунишни, йўлга қўйилган амалий алоқаларни, ишончли етказиб берувчиларнинг кенг доирасини ва яхши йўлга қўйилган бизнес-жараёнларни киритади. Биз шунчаки уйлар қурмаймиз — бизнинг ёндашувиўта миз шу уйларда истиқомат қилувчилар учун уларнинг ҳаёт сифатини янги даражага кўтарадиган пухта ўйланган экотизим яратишни кўзда тутади», — таъкидлайди BI Group директорлар кенгаши раиси Айдин Рахимбаев.
Тошкент лойиҳасини амалга оширишдан ташқари NRG компанияси янги инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширишни режалаштирмоқда.