Оддийдек кўринганига қарамасдан интерьерни жиҳозлаш — осон иш эмас. Шундай экан, уни ҳақиқий мутахассис бажариши лозим. Бундай мутахассисни дизайн студиясига мурожаат қилиб топиш мумкин. Тўпламдан фойдаланиб, “интерьер дизайни” саҳифасига кириб оддийроқ йўл тутиш ҳам мумкин. Дизайнни ишлаб чиқиш билан шуғулланаётганда қандай нозик фарқларга эътибор қаратиш лозим.
Ишлаб чиқиш ибтидоси
Дизайнер чек — варағини беради, сиз унда ўз истакларингизни баён этасиз. Муваффақиятли натижага эришиш чун, улар етарлича эмас.
Уй:
- Фойдали;
- Ишончли;
- Қулай;
- Чиройли (хонадон интерьери сизнинг дидингизга қараб жиҳозланади) бўлиши учун лойиҳа тузилади.
- Юқорида - санаб ўтилган жиҳатларнинг айримлари ҳақида янада батафсилроқ...
Қулайлик
Энг асосийсидан бошлаймиз — турар жойдан оқилона фойдаланишни таъминлаш. Дизайнер ҳаётингизни, характерингизни ўзига хос хусусиятларини, ижтимоий мақомингизни ўрганиб чиқиши зарур.
Масалан, агар ётоқхонада фақат дам олиш режалаштирилса, унда мебель билан жиҳозлаш ва шароит борасида барчаси унча — мунча тушунарли. Агар бу ерда телевизор кўришга ва ишлашга одатланган бўлса, хонани ушбу вазифаларни бажаришга мослаштиришга ҳаракат қилинг. Гарчи уйқу ҳар доимгидек муҳим бўлиб қолса ҳам.
Эстетика ва темперамент
Бир нечта тамойиллар мавжуд, уларни қўлллаб маъқул келадиган хонанинг қиёфасини анча тезроқ яратиш мумкин.
Тажриба қилишга ва ўз вариантингизни топишга уриниб кўринг.
Чаққон, ҳиссиётга берилган холерикларга ёрқин, кўзга яққол ташланадиган услуб тўғри келади. Бундай табиатли одамлар турли туман мозаикани, ойналарни, нотекис чизиқларни яхши кўришади.
Сангвиник учун сокин, босиқ, аммо совуқ, қоронғу бўлмаган ранглар мос келади. Кўпроқ сарғиш, хантал ранглар. Турар жойдан самарали фойдаланиш ва ўзгаришларга мойиллик (мебель — трансформерни танланг, адашмайсиз), ортиқча нарсаларнинг йўқлиги.
Флегматик — барқарор шахс. Одатда классик ечимларни афзал кўради. Ранглардан — оқ, кўк, мовий, писта ранг. Оч пушти ёки сарғиш тусларни синаб кўринг.
Меланхоликлар. Шундай фикр борки, яъни таърифи келтирилган тоифадаги одамлар - интровертлар ва уларнинг макони — маъюсликнинг ҳақиқий бошпанаси. Шунга ўхшаш гаплар қисман ҳақиқатдир. Аммо 100% эмас. Фойдаланиладиган материаллар рўйхатидан темир ва шишани чиқариб ташлаш керак. Кўпроқ гиламлар ва табиий газламалар. Бурчаклар жуда ҳам кам. Гамма: оч яшил, жигарранг.
Фойда — барчасининг асоси
“Бўш” жойларни қолдирманг.
Пардоз
Ўз касбининг устаси материал танлашнинг ўзига хос томонлари ҳақида яхши билади. Умуман, пардозлашнинг энг мақбул варианти қуйидагича бўлиши лозим:
- Чўнтакбоп бўлиши;
- Фойдаланиш осон бўлиши;
- Эскиришга ва узоқ муддатга чидамли бўлиши.
Бизда, “Меъморлар” бўлимига ташриф буюриб, Тошкент шаҳрида дизайнерлик хизматини тақдим этишга тайёр бўлган малакали уста, зарур бўлганда эса — меъморий лойиҳалашда кўмак олишингиз мумкин.