USTALARNI SERTIFIKATLASH

Нега сертификатланган мутахассис кўпроқ ишлаб топади

Баъзи ривожланаётган дунё мамлакатларида сертификат мавжудлиги нафақат мажбурий талаб, шу билан бирга мутахассиснинг ўзи учун аъло психологик омилдир. Ҳозирданоқ ҳалқаро стандартлар кўпчилик корхоналарнинг фаолиятларини сезиларли соддалаштирмоқдалар. Стандартнинг оммабоплигида ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Ахир, ҳар бир ривожланишни ва муваффақиятли бўлишни хоҳлаганлар ишни ўрнатилган меъёрларга мос келишига ҳаракат қилиб бажаради.


Нега сертификатланган мутахассис кўпроқ ишлаб топади


Стандарт оммабоплигида ҳайронарли ҳеч нарса йўқ. Ахир, ривожланишни ва муваффақиятли бўлишни хоҳлаган ҳар бир инсон ўрнатилган меъёрларга мувофиқ бўлган ўз ишини шундай бажаришга ҳаракат қилади.

Баъзан бирор бир янги ва унчалик таниш бўлмаган ишга қўл уриш мураккабдир. Янада мураккаблироғи ўзига маъсулият олиш ва ўз мақсади сари юришдир. Ўзимизни оқлаш учун ҳар хил қулай баҳоналар ўйлаб топамиз – нега бугун эмас эртага, ва ундан ҳам яхши – душанбидан! Ва шундай узоқ давом этиши мумкин, агар умуман бу мақсадни амалга ошиши бўйича “эришилди” статусини қачонлардир олиш имкони бўлса. Агар йўқ бўлса, у ҳолда у мақсад бўлмай қолади. Ҳеч қисси йўқ агар сен эскилик бўйича ишлаётган бўлсанг, аммо бу усуллар ўрганилган ва охир оқибатда сизнинг ишингизга ҳали ҳеч ким шикоят қилмаган. Мен шундоғам яхши мутахассисман, аммо замон билан бир қадамда юришлик кечирасила меники эмас.

Бироқ, ҳар қандай ишда муваффақиятга эришиш учун доимо ривожланиб бориш зарурдир. Ҳозирги кунда мутахассис сертификати у ёки бу соҳада ҳалқаро қабул қилинган ҳужжат ва муваффақиятнинг ажралмас элементи бўлиб қолмоқда.

Ҳалқаро шаклдаги сертификатни олиш устанинг олдида янги имкониятларни очиб беради. Энг асосийси уста бошқа усталар олдида устунликга эга бўлади. Ҳужжат мавжудлиги нафақат устанинг ҳамда корхонанинг жиддийлиги намойиш қилади. Ва унинг ишини уйғунлашган механизм эканлигини гувоҳлайди. Сертификатланган мутахассис албатта ишончли ижрочи бўлади. Ҳужжат сифатли хизматлар тақдим этишга йўналтирилган.

Кўпинча сертификациядан ўтиш қарори ўз ўзидан ҳосил бўлади. Бироқ, саволга аниқ жавобни мурожаат этганлардан кўпчилиги бера олмайдилар. “Нима учун Сизга сертификат керак?” саволига жавоб бераётганда кўпчилик: “Танишим тавсия этди”, “кўпчилик олиб бўлди, мен ҳам хоҳладим” ва шунга ўхшаш жавоблар берадилар. Аммо устанинг ўзи сертификат нима учун айнан унга кераклигини тушунмади ҳам.

Сертификат қачон ҳақиқатда кераклигини ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммасидан олдин бу ҳужжат миэозда ишончни уйғотади. Агар сизда даромадли таклифлар олиш иштиёқи бўлса – сетрификатсиз  буни иложиси йўқ. Одамлар асосан мутахассисларга ишонадилар, чунки уларнинг иш сифати ҳужжат билан мустаҳкамланган.  Сертификат – сизнинг билим даражангизни тасдиқловчи ва салмоқли рақиблилик устунлигини таъминлайдиган ҳужжатдир.

Яхшиямки, йирик қурилиш компаниялари ҳамкорлик қилишга тайёр ва агарда сизда потенциални ва ўқишга тайёрлигингизни ҳақиқатда кўрсалар сизнинг малакангизни бепул оширадилар.

Уста сертификатинининг устунликлари:

Амалий кўникма ва билимларни олиш; сертификатлаш устанинг малакали даражасини оширишга имкон беради;

Реклама мақсадларида Сертификатни намойиш этиш имконияти;

Рақобатбардошликни ошириш;

Мижозлар базасини кенгайтириш;

Базавий ва ишнинг  чуқур малакаларини намойиш этган хусусий усталарга ва компанияларга берилади. Сертификат гувоҳлик берадики, йирик ва жиддий компаниялар сизни профессионал сифатида тавсия этадилар.

Сертификатлаш ўтган устанинг маълумотлари компаниянинг сертификатланган усталар тизимида сақланади.

Бирор бир янгиликка доим ўрганиш керак – ўз профессионал малакаларни яхшилаш ҳеч қачон кеч эмас. Айниқса, агар замонавий материаллар ва замонавий усуллар бўйича ишланса бепул ўқитадилар. Ўзбекистонда ўқитувчи ва сертификат берувчи компаниялар унчалик кўп эмас. Бу камчилик қаторга Knauf, Koica ва Samsung киради. Бу компанияларда ўзларининг ўқув марказлари бор, бу ерда профессионал ўсишни хоҳлаган хоҳ бўёқчи, пардозловчи ва шунга ўхшашлар зарур бўлган сифат стандартларига жавоб берадиган сертификациядан ўтишлари мумкин.

Албатта, ҳужжат мавжудлиги муваффақиятга эришишни 100% кафолатини бермайди. Асосийси олинган билимларни амалиётда тадбиқ қилиш имкони мавжудлигидир. Бундай вазиятда ҳужжат борлиги иқтисодий самарани амалга оширмайди.

Ахир ҳар қандай қўшима маълумотни шахсий ютуқлар билан мутсаҳкамлаб туриш керак.

Мавзу бўйича нашрлар:

Нима учун қурилиш бўйича ҳар бир уста Сертификатга эга бўлиши керак?

Сертификатланган мутахассислар – сифат гаровидир.  Бу шундайми?

Эҳтиёт бўлинг фирибгарлар! Хонадон таъмирланишида қандай алдашади