TA`MIRLASH

Қопламали шифтлар: 6 босқичда ўрнатиш

Қопламали шифтлар — пардозлашнинг оммабоп усули. Унинг асосий фойдали томони шундан иборатки, юзани олдин текислаш ва тайёрлашга эҳтиёж йўқ. Қуйида ўрнатиш босқичлари ва унга нисбатан талаблар.

Қопламали шифтлар


Ўрнатиш босқичлари:

  1. Ишларнинг тайёргарлик босқичи. Мебель ва пол қопламасини полиэтилен билан ёпиш лозим. Яна бир йўли — эски латта — лутталардан фойдаланиш мумкин. Юқори ҳарорат таъсирида шикастланадиган мебель ва бошқа буюмлар олдиндан хонадан чиқариб қўйилиши лозим, чунки қоплама қиздирилганда хонадаги ҳарорат 40 — 60 даража қизиб кетиши мумкин. 


Полга зарар етказмаслик учун нарвоннинг оёқчалари юмшоқ мато билан ўраб қўйилади, барча зарур бўлган асбоблар ишчининг камарига маҳкамланади, бу эса қўлларининг бўш бўлишига имкон беради.

  1. Багетни — шифт плинтусини ўрнатиш. Профилни қотириш жараёнида, хонанинг бошқа бурчакларига нисбатан энг кичик баландликда бўлган бурчак аниқланади. Ушбу вазифани бажариш учун юзани текислигини аниқловчи қурилиш асбоби (уровень) қўлланилади. Шу тарзда аниқланган бурчак ноль белги сифатида қабул қилинади. Кейин масофа бўйича чекиниш ҳисоблаб чиқилади, унинг ўлчами хонанинг тўлиқ айланаси бўйлаб қўйиб чиқилади. Ушбу вазифа олдингиси каби юзани текислигини аниқловчи қурилиш асбобидан (уровень) фойдаланиб бажарилади. Белгиланган чизиқ бўйича карнизни ўрнатиш амалга оширилади.
  2. Профилни бевосита шифт юзасига  ўрнатиш вақтида, уни девор юзасига тақаган ҳолда, таянч асосга имкон қадар яқин қилиб монтаж қилинади. Агар таянч асос бетон блоклардан ёки ғиштдан бўлса, профилни маҳкамлаш учун дюбеллардан фойдаланилади. Гипсокартон шифт конструкцияларини ўрнатиш назарда тутилганда “капалак” маҳкамлагичидан фойдаланилади.

Қопламали шифтлар

Багетлар маҳкамланаётганда, уларнинг пастки томонлари олдин белгиланган чизиқ бўйича жойлашганига эътибор беринг. Жараённи амалга ошириш учун кичик чангюткич ўрнатилган перфораторни қўллаш жуда қулай бўлади. Оддийсини ҳам қўллаш мумкин, аммо бундай асбоб ортиқча чанг ва ифлосланишни олдини олишга ёрдам беради.

Ёритиш қисмларини кейинчалик монтаж қилиш учун илгичларни ўрнатиш. Аввал, ускуна жойлаштириладиган жойларда махсус устунлар ўрнатилади, улар ўрнатиладиган шифтлар юза сатҳига чиқарилади. Муҳими ёритиш асбобларининг қувватини ҳисобга олиш керак, ушбу ҳолатда 50 Вт кўп бўлмаслиги лозим, акс ҳолда шифт алангаланиши мумкин.

  1. Газламани тортиш. Энг аввал, шифт газламаси ёйилади ва қисқич — “тимсоҳлар” ёрдамида хонанинг бурчакларига маҳкамланади. Тортишнинг сифати яхши бўлиши учун, иссиқлик пуркагичдан фойдаланиб газламани олдин иситиш керак. Иситиш натижасида газлама юмшайди ва янада чўзилувчан ҳолатга келади. Багетда газлама шпатель билан маҳкамланади.
  2. Арматурали халқаларни ёпиштириш ва манзарали плинтусни маҳкамлаш. Плинутслар бириктирилган жойларнинг нуқсонларини бегона кўзлардан бекитишга имкон беради ва бириктирилган жойларни ўзини шикастланишдан сақлайди.

Қопламали шифтлар


Ўрнатишга бўлган асосий талаблар: нимани билиш муҳим

  • Ўрнатилаётган багетнинг ўлчами 10 сантиметр ва ундан кўпни ташкил қилиши керак, улар орасидаги тирқишлар эса 0,05 мм ошмаслиги лозим;
  • Газламанинг энг кўп осилиб туриши, унинг ўлчамларидан келиб чиқиб, 2 — 6 см ташкил қилиши керак. Газлама қанча катта бўлса осилиб туриш ҳам шунча кўп бўлади.
  • Профил сатҳидаги фарқ деворнинг қарама — қарши томонлари ва деворнинг ўзи билан 2 мм ортиқ бўлмаслиги лозим
  • Баландлиги турли даражадаги шифтларни ўрнатаётган вақтда, сатҳ ёқалаб тик чизиқдан кўпи билан 0,1 мм оғишига эътибор беринг;
  • Профиллар ўртасидаги йўл қўйиладиган оралиқ ўлчами — 1 мм. Агар бурчак тўғри бўлмасагина бунга йўл қўйилади;
  • Ичига ўрнатилган чироқларнинг (агар мавжуд бўлса) атрофида ёруғлик гардиши назарда тутилиши лозим.

Қопламали шифтлар


Қопламали шифтни ўрнатиш мураккаб жараён, шунинг учун уни яхшиси Тўпламда рўйхатдан ўтган ўз ишини усталарига ишониб топширган маъқул.