Мактабда бизга бурчаклар, тўғри, тўнтоқ ва учли бўлишини айтишган. Ва таъмирлаш билан дуч келганда улар яна қийшиқ ҳам бўлишини биз билиб оламиз. Умуман олганда, таъмирлаш вақтида кўп нарса ҳақида билиб олиш мумкин, агар омад кулиб боқса – қачонлардир номаълум бўлган сўзларни тушунишни ўрганиб ҳам олиш мумкин.
Кўпчилик, дизайнерлик лойиҳа – қимматга тушадиган мамнунлик деб ҳисоблайдилар. Ва яхшироғи усиздир. Таъмирлашни ўзлари ўтказадилар. Бироқ амалиётда, лойиҳасиз таъмирлашад тез-тез ҳатоликларга йўл қўйилади, улар қайта қилинишга олиб келади ва лойиҳанинг ўзиа қараганда қимматроққа ҳам тушади.
Таъмирлаш ташкил этилаётган жойда нима содир бўлмоқда? У ерда ҳамма нарса бўлмоқда: гулқоғозлар танлаш бўйича тортишувлардан то турган ҳолда чой ичишларгача. Таъмирлаш – бу мураккаб жараён, унга кўникиш иложсиз осон эмас, бунданда кўпроғи – ҳақиқатсиз. Ким таъмирлашни қилган бўлса тушунадилар. Аммо, мукофот сифатида, яхши интизом, чидам ва барчасини тезроқ тугатишнинг катта иштиёқи учун (баъзида) – сиз чиройли, шинам кенгликни, узоқ муддат тасаввур қилган кўринишни оласиз. Мна энди яшаб кетамиз, деб ўйлайсиз, АММО, у ерда шундай бўлмайди. Токча баланд, микротўлқин учун розетка йўқ, ёқгичларга болаларнинг қўлт етмаяпти ва умуман, барчаси ноқулай чиқди.
Бундан ташқари, дизайн-лойиҳасиз таъмир узоқ вақтга чўзилиб кетиши мумкин. Хулоса: қурилиш меъёрларини билмай туриб ўз орзуингиздаги интерьерни мустақил ҳосил қилиш мураккаб. Дизайн лойиҳаси нафақат чиройли сурат. У техник ҳатоликлардан фориғ этади ва пудрадчи учун келишилган йўриқнома ҳам бўлиб қолади.
Демак, индивидуал интерьер ҳаётга тадбиқ этилиши нимадан бошланади? Албатта, биринчи учрашувдан. Унда буюртмачи интерьер нарсаларини кўрсатади, уй стили ва функционаллигидаги устунликларни аниқлайди. Масалан, бизнинг обуначиларимизга анча таниш бўлган «Decorooms» дизайн Студияси бундай ишлайди: Дизайнер объектга боради ва буюртмачининг истаги ва бюджети доирасида афзал вариантларни аниқлайди.
Бир неча кундан сўнг, дизайнер бир нечта режалаштиришларни тақдим этади ва буюртмачи билан биргаликда яхшисини танлайди. Режалаштиришларни келишиб олгандан сўнг лойиҳанинг визуализациясини тайёрлайди. Бундан сўнг, буюртмачи таъмирлаш бўйича усталар учун тайёр схемаларни олади. Чизмалар ўз ичига электрикани, кондиционерлаш тизимларини, канализация, вентиляция ўтказиш режасини, ҳамда қурилиш материаллари рўйҳатини олади. Кейин эса мебел, текстил, ёритиш ускуналари, эшиклар, сантехника ва тозза пардозлаш материаллари танлови келишилади. Сўнгра, мижоз жамланган лойиҳа дизайнини олади – пудрадчилар учун қўлланма. Дизайн Студиясида буюртмачилар кўп ва қилинган ишлар ҳақида ижобий хулосалар ҳам шунчадир, ахир «Decorooms» нинг ҳар бир лойиҳаси албатта профессионал ва ноёбдир. Ким бу ерда нарх ва сифатнинг идеал нисбатларини қидираётган эди?
«Decorooms» Дизайн Студиясининг бошқа лойиҳаларини Ustabor.uz Каталогига ўтиб кўришингиз мумкин.