Тошкентда кўпчилик хонадоннинг яшаш майдонига ортиқча бир — иккки метр қўшиш учун пешайвонларни совуқ кирмайдиган қилишади. Йилнинг совуқ вақтида ойнавон қилинмаган ва иситилмайдиган пешайвонда — зах, нам ва совуқ.
Шунинг учун 90% хонадон эгалари уни иситишга ҳаракат қиладилар. Кимдир буни мустақил равишда бажаради, кимдир эса тажрибали усталарга мурожаат қилади. Ҳа, айтганча, бизнинг Тўпламда сиз худди шундай усталарни топишингиз, шунингдек, уларнинг ишларидан намуналар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Агар сиз пешайвонни мустақил равишда иситишга қарор қилган бўлсангиз, унда қандай қилиб иситиш, қандай материаллардан фойдаланиш ва иситишда хатоларга йўл қўймаслик тўғрисидаги маълумотлар сиз учун фойдали бўлади.
Тайёргарлик
Пешайвонни кўриб чиқинг ва бажарилиши лозим бўлган ишлар режасини тузинг.
Иситиш усулини танланг ва режалаштирилган ишлар ва материаллар сметасини тузинг.
Пешайвонни иситишнинг икки тури мавжуд:
Биринчиси — хонадон ичидаги ромни ва эшикни олиб ташлаш, ва пешайвонни хонанинг бир қисмига айлантириш. Бу ҳолда ички дераза токчасининг пастки блокини олиб ташлаш шарт эмас, чунки у пешайвон пол конструкциясининг бир қисми ҳисобланади. Яхшиси уни бар пештахатасига ёки аквариум ости полкасига айлантирган маъқул. Яна, шуни ҳам эътиборга олинг, агар сиз пешайвонни хонанинг бир қисмига айлантирмоқчи бўлсангиз, унда иссиқлик изоляциясини икки қават қилишингиз лозим бўлади.
Иккинчи вариант — пешайвонни ойнавон қилиш ҳамда девор ва полни иситиш. Шуни ҳам назарда тутингки, агар фақатгина ойна пакетли деразалар қўйилса ҳамда пол ва деворлар иситилмаса, унда қиш мавсумида жуда кам миқдорда иссиқлик оласиз. Бундан ташқари, муз қатлами ёки деворларда терчиланиш ҳосил бўлиш хавфи пайдо бўлади, бу эса замбуруғ ва моғор пайдо бўлишига олиб келади.
Пешайвон ёки балконни совуқ ўтмайдиган қилиш:
- Хона ичидаги деворларни совуқ ўтказмайдиган материал билан қоплаб чиқиш;
- Ташқи томондан совуқ ўтказмайдиган қилиш. Бу вариант молиявий жиҳатдан ҳам, шунингдек кейинчалик фойдаланишда ҳам тежамкорроқ. Ташқи деворлардаги совуқ ўтказмайдиган материал балконни ортиқча нам ва буғдан ҳосил бўлган сув томчиларидан ҳимоя қилади.
- Кейинги босқич - совуқ ўтказмайдиган материал.
Замонавий қурилиш дўконлари ва бозорлари совуқ ўтказмайдиган материалнинг бир нечта турини таклиф қилишади:
- Пенофол — фольга ва полиэтилен кўпигидан иборат иссиқлик сақловчи.
Афзалликлари:
- Иссиқлик нурларини 97% қайтаради;
- Деярли вазнсиз;
- Ўрнатиш осон;
- Нархи арзон.
- Пеноплекс — кўпикланган полистрол.Ташқи деворларни совуқдан ҳимоя қилиш учун мос келади.
Афзалликлари:
- Намга чидамли;
- Иссиқлик ўтказувчанлиги паст;
- Пенополиуретан — оммабоп иссиқлик сақловчи.
Афзалликлари:
- Экологик жиҳатдан тоза;
- Фойдаланишда содда ва қулай — плёнкадан ташқари исталган қуруқ юзага суртиш мумкин;
- Тезда қотади ва ёриқларни, кичик тешикларни ҳамда дарз кетган жойларни тўлдиради;
- Стиродур — яшилсимон экструзияланган пенополистирол.
Афзалликлари:
- Сув ўтказмайди;
- Мустаҳкам;
- Юқори даражадаги иссиқлик сақловчи.
Афзалликлари:
- Экологик тоза;
- Захарли эмас;
- Аъло даражадаги иссиқлик сақловчи ва шовқин ўтказмайди;
- Буғ ва иссиқлик ўтказувчанлиги паст даражада;
- Қулай;
- Барча иссиқлик сақловчилардан энг арзони.
- Изовер — ўрамли ёки листли минерал шиша тола
Афзалликлари:
- Иссиқликни самарали ҳимоя қилади;
- Иссиқлик сақловчи ва шовқин ўтказмайди;
- Оғир материаллар билан биргаликда қўллаш имкони мавжуд.
Деворларга ишлов бериш
Иссиқлик сақловчи материални жойлаштиришдан аввал барча тешик ва ковакларни герметик ёки монтаж кўпиги билан олдиндан бекитиб чиқиш керак. Уларнинг сарфини камайтириш учун ишлов беришдан аввал энг катта тешикларни пенопласт билан тўлдириб чиқинг.
Гидроизоляция (нам ўтказмайдиган қилиш)
Гидроизоляция учун рубероиддан фойдаланиш мумкин. Унинг чети иккинчисинг чети устига ётқизилади ва қирғоқлари газ горелкаси билан эритилиб ёпиштирилади.
Полни иситиш
- Пол иситилгандан кейин 15 см баландроқ бўлишини ҳисобга олинг!
- Полни эски қопламасидан, ахлатдан ва чангдан тозалаймиз.
- Қават - қават қилиб фольга ва пенофол тўшаймиз.
- Катак қилиб қоқилган тахта панжарани қотирмаиз.
- Оралиққа совуқдан ҳимоя қилувчи материал қатламини тўшаймиз.
- Бириккан жойларни герметик билан зичлаймиз.
- Паркет, ламинат ёки линолеум тўшаймиз.
Пешайвонни совуқ ўтмайдиган қилишнинг асосий босқичлари:
- Деворга ишлов бериш.
- Тайёрлаб қўйилган материални деворга қотириш.
- Шифтга ишлов бериш.
- Деворларни сувоқ, гулқоғоз ёки бўёқ билан қоплаш.
- Пол қуйиш ёки тўшаш.
Иситиш ишларини мустақил равишда бажариш мумкин ёки Тўпламда рўйхатдан ўтган усталарга ишониб топшириш лозим.