BIZNING HAMKORLAR

Сифатли ЭШИКЛАРНИНГ энг катта ТАНЛОВИ

Дўстлар, Строй Центр ташриф қилувчилар битта савдо биносида имкон қадар барча ассортиментни кўра олиши учун, ўз атрофига номдор ишлаб чиқарувчиларни ва бирламчи эшик етказувчиларни тўплаган.

Сифатли ЭШИКЛАРНИНГ энг катта ТАНЛОВИ


Натижада, 6-та дўкон пайдо бўлди, улар услубий жиҳатдан безатилиши ва вазифаси бўйича турлича бўлган эшикларнинг катта ассортиментини таклиф этади:

  • Кириш эшиклари;
  • Хоналараро эшиклар;
  • Суриладиган эшиклар;
  • Сенсор эшиклар;
  • Пўлатдан мустаҳкам ишланган эшиклар;
  • Ойнали ва пакет эшиклар;
  • Алюмин профилли эшиклар;
  • Тахтадан ва МДФ-дан ясалган эшиклар;
  • Саноат ва секцион дарвозалар;
  • Гараж ва роллет дарвозалар;
  • Ва ҳатто шлагбаумлар ва кучли зарбга қарши устунлар.


Масалан, белоруссиянинг “СТАЛЬНАЯ ЛИНИЯ” компанияси уйни ҳақиқий қалъага айлантирадиган эшикларни таклиф қилади: сифатли пўлат листлари, зирҳли қопламалар, қулф тизимининг 6-та ҳимоя даражаси, ва хавфсизлик хизмати бошлиқларидан бутун бошли чек-лист. Ва бунинг барчаси — чиройли қопламали нафис ёрлиқда. Масалан, дарахт текстурали ёрлиқда.

“WONLY” компаниясининг дўкони Хитой компаниясининг хавфсиз “Wang Li” эшикларини таклиф этади. Бу эшикларда ҳам пўлат листлар, аммо ўзининг шахсий сирлари ҳам бор — мураккаб гибрамалар, кўп каналли ёпиш тизими, яширин илмоқлар.

Россиянинг хоналараро эшикларини “ALLEANZA DOORS” фабрикасининг расмий вакили таклиф этади. Маҳсулот ўзининг дизайни билан жалб этади, унинг устида европача интерьерларга ихтисослашган Италия ва Россия рассомлари ишлаган.

Мамлакатимиз энг зўр эшик ишлаб чиқарувчилари — TAXTAPUL ESHIKLARI, ЧИҒАТОЙ ЭШИКЛАРИ ва ALI USMON компаниялари энди рекламага муҳтож эмас - уларнинг брендлари овоза бўлиб улгурган, сифати эса — ўнг минглаб бажарилган буюртмалар орқали текширилган.

Компаниялар учун маҳаллий ишлаб чиқариш нархларнинг муваффақият билан устун бўлишига, ижобий фикрлар эса - янги буюртмачиларни жалб этишга имкон беради.

Мамлакатимиз эшик ишлаб чиқарувчи компанияларининг бошқа афзалликлари ҳам мавжуд — бу тайёрлаш муддатлари (жуда ҳам тез!), дизайнини, қопламасини ва эшиклар рангини танлашда кенг имконияти. Шу билан бирга, сиз дизайнни ўз шахсий лойиҳангиз бўйича буюртма беришингиз мумкин.

Нархлар бўйича нима гаплар?

Строй Центрда фақатгина ишлаб чиқарувчиларнинг ўзи ва бирламчи етказиб берувчилар ишлайдилар, бу эса бозор ва бошқа қурилиш нуқталари сотувчилари таклифидан бир неча баравар паст. Бу ерда ҳар бир киши ўзига ёққан ва ҳамёнбоп эшик топади.

Энг йирик қурилиш материаллари маркази ўз ташриф қилувчиларига қуйидагиларни таклиф этади:

  • Қулайлик, қулайлик ва яна қулайлик. Сизнинг ҳеч қаерга боришингиз шарт эмас — бозорма-бозор югуриб-елиш, шаҳар чеккаларини айланиб чиқиш, иссиқда бир дўкондан иккинчисига ўтиб юриш керак эмас -салқин Строй Центрда барчаси битта жойда тўпланган.
  • Қулай машина тўхташ жойи.
  • Строй Центр ҳар куни 21.00 гача ишлайди. Шу жумладан душанба куни ва тозалик кунларисиз.
  • Сизнинг уйингиз ва офисингизгача етказиб бериш имконияти.
  • Строй Центрнинг исталган дўконида терминал билан тўловни амалга ошириш имконияти.


Строй Центр — бу қурилиш материаллари билан савдо қилишда янгича ёндашув.

Жойлашган жойи: Юнусобод. Мўлжал — “Автосалон” айланаси. Megaplanet СКМ-дан 500 м.

Строй Центр расмий сайтида эшик дўконлари билан боғланиш рақамларини ва профилларини кузатиб боринг.