Viloyat
Buyurtma qoldirish
TA`MIRLASH

Тошкентда қаерда КАФЕЛЬ ва ПЛИТКА харид қилган яхшироқ?

Тигр ва Евфрат дарё оралиғида сопол плитканинг биринчи намуналари топилган эди. Бизга ҳозирги кўринишда у фақатгина қадимий форс сулоласи даврида пайдо бўлди. Ва ниҳоят, минг йиллар ўтиб, сопол плитка пол ва деворлар учун аввалгидек ноёб пардозлаш материали ҳисобланади.

Тошкентда қаерда КАФЕЛЬ ва ПЛИТКА харид қилган яхшироқ?

Кафель ва плитка намлик, ҳарорат ўзгариши ва бошқа ноқулай омиллар таъсирига чидамли. Улар ёрдамида ювиниш хонасининг, ошхонанинг бетакрор интерьерини яратишади ва бошқа, ҳатто ғайриоддий хоналарга ҳам салобатли қиёфа бағишлайди.

Юнусободда жойлашган Строй Центр кафель ва плитканинг 7-та бирламчи етказувчиларини бир жойда тўплади. Энди ташриф қилувчилар маҳсулотни нафақат қулай шароитларда, балки “бирламчи” нархларда харид қилишлари мумкин.

Строй Центрда харид қилиш нафақат афзал, балки қулай ҳам, чунки таъмирлаш учун барча зарур нарсаларни дарҳол харид қилиш имконияти ҳам бор. 7-та етакчи компаниялар Строй Центрда дўконларини очишди, у ерга плиткаларнинг ёрқин ва турли — туман жамланмасини олиб келишди.

  • Кафель
  • Майолика
  • Травертин
  • Керамогранитдан керамик плиткалар
  • Пол ва девор плиткалари
  • Клинкер плиткалари
  • Ойнали плиткалар
  • Сауна учун плиткалар
  • Бассейнлар учун плиткалар
  • Ҳақиқийсига ўхшаш декоратив тош (гипсополимер асосида)


Мамлакатимиз ва хориж ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлигимиз туфайли, бошқа қурилиш нуқталарига нисбатан Строй Центр дўконларида нархлар энг арзон ҳисобланади. Ҳар бир бренднинг ўз нарх чегараси бор, шунинг учун ҳар бир ташриф қилувчи ўз маблағига яраша плитка харид қилиши мумкин. Шу билан бирга материал сифати доимо юқори — бу плитка ва кафель етказиб берувчи номдор компаниялар ва мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг асосий фалсафаси.

Тошкентда қаерда КАФЕЛЬ ва ПЛИТКА харид қилган яхшироқ?

Ҳар бир дўконнинг ўз ихтисослиги бор. Масалан, MY HOME компанияси (биринчи қават, =108 дўкон) - мамлакат хомашёсидан ўзи шахсий ишлаб чиқарган маҳсулот-майолика. Бунинг ҳисобига у худдий шунга ўхшаш импорт маҳсулотларидан анча арзон.

Бу дўкон эса сауналар учун сиртга қопланадиган плиткаларни таклиф қилади. Ҳа айтганча ASTRAL POOL дўконида (минус биринчи қават, =17 дўкон), бассейнлар учун махсус плиткалар, шунингдек исталган мураккабликдаги ва расмли йиғма майоликали ва травертинли панно харид қилиш мумкин.

Мамлакатимиз, Россия ва Италия ишлаб чиқарувчиларидан 220 турдан ортиқ керамик плиткалар, кафеллар ва ойналар — KACHEL компанияси дўконида (минус биринчи қават, =18 дўкон).

Энг йирик ишлаб чиқарувчилардан ҳайратланарли ассортимент — шарқона — нақшинкор плиткалар IDEAL CERAMIC компаниясининг дўконида (биринчи қават, =101 дўкон). Дўкон керамикадан ишланган гиламлар ва девор учун мозаикаларга ихтисосланган.  

Тошкентда қаерда КАФЕЛЬ ва ПЛИТКА харид қилган яхшироқ?

Испания, Хитой ва бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан чиройли кафель плиткалариниSANTERI компаниясининг дўконлари таклиф қилади (биринчи қават =121 дўкон), бу ерда ҳар бир киши ўзи учун ёқимли нархларни топади.

Ванная в стиле модерн

Ювиниш хоналари учун девор ва пол кафелларининг, шунингдек Испаниядан (бренд KERABEN) ва Эрондан (бренд MARJAN) келтирилган керамик плиткаларнинг катта ассортименти KERABEN компаниясининг дўконида тақдим этилган (биринчи қават, =107 дўкон).

Хитой, Туркиядан келтирилган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган девор фрезалари, траверин, кафель плиткаларининг катта ассортименти — «INTERNATIONAL KERAMIX» дўконида мавжуд (биринчи қават, =119 дўкон).

Строй Центр — бу қурилиш материаллари сотишда янгича ёндашув, хуш келибсиз!

Жойлашган ўрни: Юнусобод. Мўлжал — “Автосалон” айланаси. Megaplanet СКМ-дан 500 метр. Эрталаб соат 9.00 очилади. Ва доимо ўз ташриф қилувчиларини қутлайди.

Строй Центрнинг расмий сайтида сиз плитка дўконларининг профилларни кўришингиз ва дўконлар билан боғланиш рақамларини олишингиз мумкин.