Камин дейилганда кўз олдингизга иссиқ шинам уй, иш кунидан кейин хотиржам дам олиш, ёрилаётган ўтинларнинг сокин тирсиллаши ва унда ўйнаётган олов тилчалар келади. Айниқса йилнинг совуқ вақтларида, дераза ортида ёмғир қуяётган ёки қор ёғаётган паллаларда камин олдида ўтириб, исингинг келади.
Шаҳардаги квартираларда истиқомат қилувчилар уйига ўтинли ва очиқ оловли тўлақонли каминни ўрната олишмайди. Бироқ, вазиятдан чиқишнинг йўли бор – ясама камин ўрнатиш. У ҳақида ва декорлаш ғоялари ҳақида қуйидани мақолада ҳикоя қиламиз.
Конструкция услубини танлаш
- Ясама камин порталининг оддий ва лўнда усули – «п» ҳарфи шаклида. Балки арт-нуво услубидаги камин кўпроқ маъқул келиши мумкин?
- Агар хона катта бўлса, уни камин ёрдамида икки қисмга бўлишга уриниб кўринг.
- Катта хоналар учун табиий камин фойдали стилистик ечим бўлади. Табиий бўлиши учун уни вулқонли тошга ўхшатиб ёки шағал билан безатиш лозим.
- Қопламанинг фигурали, нақшли, терракота контури хона интерьерига Шарқнинг илиқ хотиржамлигини олиб киради.
- Ностандартликни хоҳлайсизми? Ясама камин деворларини пардозланган мис пластиналар билан ўранг – ва қаршингизда стим-панк услуби намоён бўлади.
Безатиш
- Каминни безатишда бир хил материал блан чекланманг. Турли хилдаги панжарасимон пардалар, ўтинлар, саржинлар, ёғоч ғуддалар ва хона ўсимликлари– шинамлик ва илиқлик яратувча ҳамма нарсалардан фойдаланинг.
- Камин устига плитка ёки кошин (кафель) қопланг. Шу тариқа ёнаётган шамни жойлаштириш ва ўт олишдан хавотирга тушмаслик мумкин. Мутлақо хавсизликни таъминлаш учун уларни махсус фонуслар ичига ёки таглик устига жойлаштиринг.
- Портални кўп даражали ёритиш учун сиржинлардан таглик ясанг ёки турли баландликдаги дарахтларга тақлид қилиб кўринг.
- Камин устига шохлар ва ғуддаларни ташлаб қўйинг. Конструкция марказига шамни ўрнатинг. Тасодифий ўт олишнинг олдини олиш учун уларни махсус ўтга чидамли контейнерга маҳкамланг.
- Асл тунука (темир) қопланган ўтинхона ҳам каминга безак беради.
- Қўшимча қисмлар ҳақида ҳам унутмайлик – темир косов учун челак қуриқ гуллар гулдастаси учун мос келади.
- Ўтхона ичига камин устига ойна осиб қўйинг – улар портални чуқурроқ кўрсатади.
- Камин токча камин устидаги катта ойна билан уйғунликда унинг устига юпқа чинни гулдонлар ёки туника (темир) шамдонларни жойлаштириш учун энг мақбул вариант.
Тайёр ясама каминни ҳам сотиб олиш мумкин. Лекин ўз дизайн-лойиҳангиз бўйича бизнинг Каталогдаги усталар томонидан тайёрланган камин сизга яқинроқ ва қадрдон бўлади.