TA`MIRLASH

Ювиниш хонасидаги муҳит СИЗНИНГ кайфиятингизга таъсир қилади

Яқин ўтмишда хонадонлар ва уйларнинг ички кўриниши бир — биридан унчалик ҳам фарқ қилмас эди, яъни бир хил эди. Хоналар ўзи билан деворлар, пол ва шифтдан ташкил топган қутилардан иборат эди. Энди эса “барча одамларникидек” таъриф билан камдан — кам киши фойдаланади. Одамларнинг кўпчилиги ўз турар жойини ўзига хос маконга айлантиришга интилишади.

Ювиниш хонасидаги

Маълумки, атрофдаги муҳит инсоннинг ҳолатига — унинг ишлаш қобилиятига, кайфиятига ва атрофдаги оламни идрок этишига ғоят кучли таъсир қилади. Ювиниш хонасининг ички кўриниши ҳам, шунингдек, инсоннинг ҳис — туйғусига таъсир қилишига дизайнерлар ва руҳшуносларнинг ишончи комил. Ушбу хонада кунингиз бошланади ва тугайди.  

Шинамлик туйғуси, фойдаланишда қулайлиги ва услуби — ювиниш хонасининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. Шунинг учун уни таъмирлашда ва материалларни танлашда барча жиҳатларни ҳисобга олиб ёндашиш керак. Ювиниш хонасини таъмирлашдан аввал дастлабки пардозлаш сифатида синалган усулдан фойдаланиб — девор ва шифт намга чидамли гипсокартон листлари билан қопланади (ГКЛВ). Намга чидамли гипсокартон юқори даражадаги намликка эга хоналар учун тўғри келади ва замбуруғ ҳамда моғор ривожланишини олдини олади.

Бу ерда намликка чидамли гипсокартон ҳақида янада батафсилроқ ўқинг...

Ювиниш хонасида намликка чидамли гипсокартон ўрнатиш

Гипсокартон листлари йўналтирувчи ва тиргак темир профиллардан иборат каркасга маҳкамланади. Листларни маҳкамлаш дастлабки пардозлаш ишлари вақтида амалга оширилиши лозим. Чидамли гипсокартон орасида ҳосил бўладиган бирикиш чизиғи ва туташиш жойлари махсус, намликка чидамли, шпаклёвка билан бекитилади. Шундан кейин листларга сувни ўзидан қочирадиган дастлабки бўёқ билан ишлов берилади. Душ девори, қўл — бет ювгич ва санитария тармоғи қўшимча равишда латексли нам ўтказмайдиган қоплама билан қопланади.

Гипсокартон листлари ёрдамида қувурларни бекитадиган махсус қутилар ҳосил қилинади. Темир каркас гипсокартон билан қопланади, ички қисми кўринмас қопқоқли назорат туйнуги билан бекитилади.

Диққат! Ўрнатишдан аввал намликка чидамли гипсокартон листлари хона ҳароратига мослаштирилиши — бир суткадан кам бўлмаган муддат ушбу хонада сақланиши лозим.

КНАУФ гипсокартон листлари ёрдамида хонада қулай шароит яратиш мумкин. Немис савдо белгисига эга гипсокартон исталган дадил ва мураккаб дизайнерлик ғояларини амалга ошириш, кичик хоналарга ажратиш ғояларида чекланмаслик ва жойга нисбатан ўзига хос ёндашувга имкон беради. Катта ювиниш хоналарида бир нечта функционал бўлмаларни ҳосил қилиш мумкин. Пардевор, токча, дераза ва арк — ички эркинлик туйғусини яратади.

Ювиниш хонасидаги

Ҳар бир квадрат метрни тежаш зарур бўлган ювиниш хоналаридаги  жой дизайнерлик усуллари ҳисобига бир қарашда кенг бўлиб кўринадиган даражада катталаштирилади. Қорамтир тусдаги, катта нақшлар ва кенг ҳошияларга эга кафель шусиз ҳам тор бўлган хонани янада кичрайтиради. Квадрат метрлар танқис бўлган хонада, яхшиси, ёрқин тусдаги қоплама материаллардан фойдаланган маъқул. Агар деворлардан бири қандайдир бошқа рангли плитка билан қопланса паст шифтлар баландроқ кўринади.

Ювиниш хонасидаги

Шифтга келсак, уни яратиш учун ҳам намга чидамли гипсокартондан фойдаланилади. Ювиниш хонасида энг оммабоп усул — ойнали осма шифт. Бир нуқтага йўналтирилган ёритиш тизими бир қарашда жойни кенгайтириб кўрсатади.

Ювиниш хонасидаги

Беками — кўст ювиниш хонасидаги муҳит — кечки пайт ҳордиқни чиқаради ва эрталабдан куч — ғайратга тўлишга кўмак беради... Ички кўринишдаги ўзгаришлар фойдадан холи бўлмайди, аммо, фақатгина унга тўғри ёндашилган тақдирда. Ювиниш хонасида намликка чидамли гипсокартондан фойдаланиш исталган шаклни яратишга ва шу билан бирга дизайнер томонидан қўйилган вазифани ҳал этишга имкон беради. Ўз ювиниш хонангизни анъанавийлик чегарасидан чиқаринг ва бундан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Сизнинг ювиниш хонангиз шахсий, ҳар томонлама уйғунлик касб этувчи маконга айланиши лозим, у ерда сиз шаҳар ташвишларидан фориғ бўлиб дам оласиз ва хотиржамликни ҳис этасиз.