Меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси кучга кирди. Энди, Ўзбекистондан иш излаб борганлар Россия шаҳарларида расман иш ўрнини топиши мумкин.
Айрим маълумотларга қараганда, Россия ҳудудида тахминан 1,5 млн. Ўзбекистонлик муҳожирлар мавжуд. Фақатгина бир йилнинг ичида Россияда ишлаётганлар Ватанига 2,7 млрд. доллардан зиёд маблағ жўнатишмоқда, бу эса Ўзбекистон валюта қуйилмаларининг жиддий қисми ҳисобланади. Шу муносабат билан ҳукуматимиз бизнинг фуқароларимизнинг Россияда ишга жойлашиши билан боғлиқ вазиятни ўзгартиришга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 апрелида Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтди. Икки томонлама музокаралар чоғида битим имзоланди, унга кўра меҳнат муҳожирлари расман ишга жойлаштирилиши мумкин. Энди РФ ишга жойлашиш учун Республикани тарк этиш шарт эмас. Муҳожир иш ҳақи, у қандай шароитларда ишлаши ва қаерда яшаши ҳақида олдиндан билиб олиши мумкин.
Ҳа, айтганча, фақатгина махсус тайёргарликдан, тиббий кўрикдан ва иш берувчи билан суҳбатдан ўтган фуқароларгина расман ишга жойлашиши мумкин.
Аммо, бизнинг ҳамюртларимиз довюрак. Оиласи билан хайрлашиб самолётга ўтиришади ва улар назарида муносиб ҳисобланган иш ҳақини излаб кетадилар. Битимни тасдиқланиши РФ ҳудудида бўлиб турган меҳнат муҳожирларининг шароитларини яхшилаш имконини беради. Содир бўлаётган ўзгаришлар муносабати билан Ustabor.uz-га ўхшаган сайтни Россияда ҳам яратиш ҳақида биз томондан қарор қабул қилинди. Биз худди шундай — Fixsinglist.com. лойиҳасини Қозоғистонда ишга туширдик. Энди, таъмирлаш ва қурилиш бўйича усталар иш берувчини нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатда ҳам топиши мумкин. Ўзи билмаган жойга боришнинг ва “жойида” таклиф этилган шартларга кўнишнинг ҳам ҳожати йўқ. Тўғридан — тўғри Ўзбекистоннинг ўзида расман иш ўрнини топиш мумкин. Ва фақат шундан кейин жомадонни жойлаш ва чипта харид қилиш лозим.
Янгиликларни кузатиб боринг.