КНАУФ компаниясининг пардевор, шифт ва юзалар учун Жамланмали тизими фойдаланишда қулайлиги ва юқори сифати туфайли кенг тарқалди.
Пардеворлар учун жамланма тизимлар
Охирги пайтларда хонадонлар жойлашувини қайта режалаштириш кундан-кунга долзарб бўлиши сабабли, пардеворлар учун жамланма тизимларнинг оммабоплиги ошиб бормоқда. Уларнинг афзаллигига қуйидагилар киради:
- Монтаж қилишнинг осонлиги;
- Тезда йиғилиши;
- Юқори сифати;
- Нисбатан унча юқори бўлмаган нархи.
Бугун КНАУФ истеъмолчиларга бир нечта турдаги шундай маҳсулот таклиф қилади:
С 111 типидаги тизим ўзи билан бир қаватли, гипсокартондан (ГКЛ) ясалган оддий пардеворни ифодалайди. Тизимниг асосини бир қаватли ГКЛ билан қопланган темирдан ясалган каркас ташкил қилади.
Тизим қисқа муддатларда ва кам харажат билан хона ичини бўлмаларга бўлиш зарур бўлган вазиятда энг мақбул ҳисобланади. Конструкциянинг ички қисми товуш ўтказмайдиган материал билан тўлдирилади.
С112 ва С 113 шунингдек бир қаватли темир каркас асосида ясалган. Олдинги типдаги тизимдан шуниси билан ажралиб турадики, уларнинг қопламаси 2 ва 3 қаватли гипсокартондан ясалган. Айтиб ўтилган моделларнинг пардевори оғирлик ва юқори ҳарорат таъсирига чидамлироқ. Шунингдек улар товуш ўтказмасликнинг янада юқори сифатини таъминлаб беради.
С115 модификацияси кучайтирилган икки қаватли темирдан ясалган каркасга ва гипсокартондан бўлган 2 қаватли қопламага эга. Бундай тизим яхши товуш ўтказмайдиган хусусиятга эга, у ГКЛ оралиғидаги бўшлиқ товуш ўтказмайдиган материал билан тўлдирилганлиги сабабли анча яхшиланган.
Янги қурилган уйлар ҳақида гап кетганда, худди шу вазиятга С116 мос келади, чунки бирламчи бозорда хонадонларнинг хоналараро эшиклари умуман бўлмайди. Ушбу модификацияда каркас 2 қаватли қоплама билан жиҳозланган. Каркаснинг тузилиши эса бегона кўзлардан коммуникация қисмларини яшириш имконини беради.
С118 — тизими, шунингдек “хавфсизлик девори” деб ҳам номланади. Мустаҳкам каркасга эга. ГКЛ листлар орасига рух билан ишлов берилган пўлат лист ўрнатилган. Бундай типдаги тизимлар камдан — кам ҳолларда яшаш хоналарида қўлланилади. Ундан кўпинча бегоналар киришидан қўшимча ҳимоя зарур бўлган бино ва хоналарда фойдаланилади.
Шифтлар учун жамланма тизимлар
КНАУФ компаниясининг шифтлар учун жамланма тизимлари шифт юзаси билан боғлиқ барча масалаларни тез ҳал қилишга имкон беради. Ушбу тизимлар ўзи билан ГКЛ, илгаклар ва темир профиллар мажмуини ифодалайди.
П113 тизими осма шифтларнинг текис юзали шифтларини монтаж қилиш учун қўлланилади. Йўналтирувчи профиль ушбу ҳолатда хонанинг деворлари периметри бўйича маҳкамланади, шифтники эса том қисмига тўғри ёки анкер типдаги илмоқлар билан маҳкамланади. Кўтариб турувчи профиллар эса асосийларининг ўртасига қўйилади. Профиллар сатҳи бир хил турдаги бириктирувчи билан бириктирилади. Ишнинг охирида каркас ГКЛ билан қопланади. Шунга ўхшаш тизимларни шифти паст бўлган хоналар учун танлаган маъқул, чунки улар хонадаги баландлик йўқотилишини камайтиради.
Агар гап тезда монтаж қилиш ҳақида кетса ва хонанинг баландлиги ҳам етарли бўлса, унда П 112 тизимини танлаган маъқул, у йўналитурувчи профиль қўлламасдан икки қаватли темир каркасга асосланади. У 60/27 шифт профилидан, илмоқлардан, икки қаватли профилларни бириктирувчидан ва ГКЛ-дан иборат. Ушбу тизимлар ўрнатишда жуда ҳам оддийлиги билан ажралиб туради.
Шифт учун тизимлар шифтнинг ёнғинга нисбатан чидамлилик даражасини оширишга имкон беради, иссиқни яхши сақлаш ва шовқин ўтказмасликни таъминлайди. Ушбу типдаги тизимлар коммуникация қисмларини яшириш зарур бўлган вазиятда ёрдам беради.
Пардеворнинг асосини ёғочдан ёки темирдан (аниқ бир модификацияга боғлиқ) ясалган каркаслар ташкил этади. Қоплама гипсокартонли КНАУФ – листлардан фойланиб бажарилади. Шунингдек йиғишда шифт ва йўналтирувчи пўлат профиллар қўлланилади.
Қопламалар учун жамланма тизимлар
Қопламалар учун жамланма тизимлар ўзи билан гипсокартон листларидан ясалган таркибий қисмлар тўпламини ифодалайди. Қуйидаги ҳолатларда фойдаланиш учун мос келади:
- Яшаш, жамоат ва ишлаб чиқариш хоналарини қоплашда;
- Йўлаклар, вестибюль, лифт холлари, зинапоя йўлакларини пардозлашда.
- Уларнинг тузилиши пардевор ва шифт тизимига айнан ўхшаш.
Ушбу тизимларнинг ажралиб турадиган ўзига хослиги — шовқин ўтказмасликдан ва иссиқлик сақлашдан иборат. Ушбу кўрсаткичлар яхшиланган изоляция қатлами туфайли таъминланади. Энди сиз КНАУФ компаниясининг қопламалар, шифтлар ва пардеворлар учун жамланма тизимлари қандай бўлишини биласиз. Маҳсулот турлари, уларнинг хусусиялари ва тавсифлари билан батафсилроқ танишиш учун сайтда тақдим этилган Тўпламни ўрганиб чиқинг.